Бутунжаҳон саломатлик куни – сайёрамиз аҳолисининг ҳар бир фуқароси эътиборини соғлиқни сақлаш учун биргаликда ҳаракат қилишга, саломатлик, кўтаринки кайфият, фаровонлик билан боғлиқ муаммоларни бартараф этишга кўмаклашадиган кундир.
Бугунги кунда мазкур сана муносабати билан юртимизда ҳам кенг аҳоли қатламини қамраб олган ҳолда кўплаб тадбирлар ўтказилиб келинмоқда.
Жумладан, “Жиззах аккумулятор заводи” АЖда ушбу сана муносабати билан спортнинг югуриш тури бўйича 6 км масофада юриш марафони ўтказилди.
Марафонда корхонада меҳнат қилаётган 100 дан зиёд ишчи-ходимлар жалб қилинди.
Марафон вақтида жамоат тартибини, ҳаракат хавфсизлигини сақлаш мсақсадида вилоят йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ходимлари тезкор (оператив) хизмат машиналари билан биргаликда, тиббий хизмат ходимлари жалб қилинди.
Сообщить об опечатке
Текст, который будет отправлен нашим редакторам: