Бирлашган касаба уюшмаси қўмитаси томонидан комбинатимиз ишчи-ходимлари учун Ўзбекистон давлат ёшлар театри ижодкорларининг «Ажойиб ҳангомалар» номли концерт дастури ташкил этилди.

Металлурглар маданият саройида бўлиб ўтган концертда истеъдодли сўз усталари Шерзод Боймуродов, Эркин Жўлиев ва Ғулом Эрназаров ўзларининг хазил мутойиблари билан металлургларимизга хуш кайфият тақдим этишди. Шунингдек дастур давомида хонанда Лайлохон ўз қўшиқлари билан йиғилганларни хушнуд этди.

Бирлашган Касаба уюшмаси қўмитаси томонидан металлурглар учун бундай маданий тадбирни ўтказишдан мақсад ишчи-ходимларни ишдан ташқари бўш вақтларини мароқли ўтказишларини ташкил этишдан иборатдир.

Print Friendly, PDF & Email