Металлургия ва машинасозлик саноати ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши соврини учун анъанавий равишда иккинчи йил ўтказилаётган тармоқ тизимидаги ёш ишчи-ходимлар ўртасида “Заковат” интелектуал ўйинлари Самарқанд вилоят ташкилотлари босқичи бўлиб ўтди.

Тадбирида Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Самарқанд вилоят кенгаши раиси Сухроб Рафиков, тармоқ касаба уюшмаси Республика Кенгаши бош мутахассислари Сафолова Бахшан ва Алимова Дилдора, тармоқ касаба уюшмаси вилоят кенгаши раиси Олимхон Мирзаевлар иштирок этишди.

Вилоят босқичи якунида “Ўз Авто ТРАИЛЕР” МЧЖ жамоаси учинчи ўринни, “Самарқанд автомобиль заводи” МЧЖнинг 2-жамоаси иккинчи ўринни ва ғолибликни “Самарқанд автомобиль заводи” МЧЖнинг 1-жамоаси қўлга киритган бўлса, “ЎЗ ТБМ” МЧЖ (МАН) заводи ва Элхолдинг ИИЧБ жамоалари ғалабага бўлган интилиш номинациясини эгаллади.

Барча фахрли ўринни эгаллаган жамоалар тармоқ касаба уюшмаси вилоят кенгашининг диплом ва қимматбаҳо совғалари билан ҳамда барча иштирокчиларга касаба уюшмалари томонидан Хоразм вилоятига уч кунлик бепул саёҳат сертификатлари топширилди.

Print Friendly, PDF & Email