«Узметкомбинат» АЖ «Ёшлик» спорт-соғломлаштириш мажмуасида «Қувноқ карвон» деб номланган бадиий гимнастика мусобақалари бўлиб ўтди

«Узметкомбинат» АЖ «Ёшлик» спорт-соғломлаштириш мажмуасида 2000-2012 йилларда туғилган қизлар ўртасида бадиий гимнастика бўйича мусобақа ўтказилди. 450 дан ортиқ иштирокчи қатнашган ва мамлакатимизнинг барча вилоятлари вакиллари иштирок этган «Қувноқ карвон» деб номланган ушбу мусобақада, «Ёшлик» спорт-соғломлаштириш мажмуаси тарбиланувчиларидан 60 нафари иштирок этиб, яхши натижаларга эришдилар.

Мусобақа шахсий биринчиликларида гимнастикачилар ўзларининг махоратларини намойиш этиб, 9 нафар Бекободлик гимнастикачилар ўз ёшлари бўйича биринчиликни қўлга киритдилар.

Айни дамда 2003-2010 йилларда туғилган гимнастикачи қизлар 16-18 июнь кунлари Тошкент шаҳрида бўлиб ўтадиган мусобақаларда иштирок этиш учун тайёргарликларни бошлаб юборишди.

 

 

Print Friendly, PDF & Email