«Жиззах» эркин иқтисодий зонасида Uzbekistan Peugeot Citroёn Automotive (UzPCA) ҚК янги ишлаб чиқариш мажмуаси пойдеворига капсулаларни қўйишга бағишланган маросим бўлиб ўтди. Бу ҳақда «Ўзавтосаноат» компанияси ахборот хизмати хабар қилди.
45 га майдондаги участкада йилига 16 минг дона автомобиль ишлаб чиқаришга мўлжалланган замонавий ишлаб чиқариш мажмуаси қурилади. Қурилиш ишлари маҳаллий бош пудратчи томонидан француз шериклар назорати остида олиб борилади. Заводни лойиҳалаш эса Peugeot Citroёn муҳандислари билан ҳамкорликда олиб борилмоқда.
16 май куни «Ўзавтосаноат» ва Франциянинг Peugeot Citroёn концерни ўртасида Peugeot ва Citroёn брендлари остида тўлиқ саноат цикли асосида йўловчлар ва юк ташишга мўлжалланган енгил тижорий автомобилларни ишлаб чиқариш бўйича қўшма корхона ташкил этиш тўғрисидаги келишув имзоланган эди.
Автомобилларни ишлаб чиқариш 2019 йилдан бошланиши кутилмоқда. ҚКнинг устав капитали 30 млн еврони ташкил этиб, тенг улушда тақсимланади. Лойиҳа бўйича умумий сармоя миқдори эса 130 млн еврога яқин.
Маҳаллий эҳтиёт қисмларни ишлаб чиқарувчиларни жалб этиш йўли билан ишлаб чиқаришнинг биринчи йилиданоқ маҳаллийлаштириш даражасини энг камида 50 фоизга етказиш режалаштирилган.
Сообщить об опечатке
Текст, который будет отправлен нашим редакторам: