Ўзбекистон Республикасининг “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги Қонуни мазмун-мохияти ва уни хаётга татбиқ қилиш масаласи мавзусида йиғилиш ўтказилди

                Ўзбекистон Республикасининг “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 2 февралдаги ПҚ–2752-сонли қарори билан тасдиқланган “2017-2018 йилларга мўлжалланган коррупцияга қарши курашиш бўйича Давлат дастури” ва Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгашининг 2017 йил 19 апрелдаги 6-61-“с”-сон Раёсат қарори билан тасдиқланган 2017-2018 йилларга мўлжалланган коррупцияга қарши курашиш бўйича Федерацияси Кенгашининг Дастури ижросини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон металлургия ва машинасозлик саноати тармоқлари ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгашининг бош юрисконсульти Ш.Хамрақулов жорий йилнинг 23 август куни Республика Кенгаши тармоқ тизимининг Тошкент шаҳар ва Тошкент вилоятидаги 30 дан ортиқ ташкилотларининг 40 нафардан ортиқ ходимлари билан “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги Қонуни мазмун-мохияти ва уни хаётга татбиқ қилиш масаласи тўғрисида давра суҳбати ташкил этди.

Print Friendly, PDF & Email