Куни кеча Самарқанд автомобиль заводида яхши анъанага айланган «Очиқ эшиклар куни» тадбири ўтказилди. Ушбу тадбир завод ишчиларининг фарзандлари учун ҳар йили ўтказилиб келиниб, унда фарзандлар ўз ота-оналарининг иш жойлари, уларнинг касблари, кандай шароитда ишлаши, нима иш килиши, кандай химоя востиалари билан таъминланганлиги ва корхонадаги ишчиларга яратилган шароитлар билан танишиш имкониятига эга бўладилар.
Бундан ташқари болажонлар заводдаги ишлаб чиқариш жараёнини кузатиб, янги автобусларни «Дунёга келишини» ўз кўзлари билан кўришга муваффақ булишди.
Бу йилга тадбирда 1200 дан ортик иштирокчилар, шундан 780 та болалар иштирок этдила, болажонларни А. Жураев номли вилоят кўғирчок театри ўз чиқишлари билан мамнун этдилар. Тадбир сўнгида завод касаба уюшмаси томонидан ҳар бир болага эсдалик совғалари тақдим қилинди. Болажонлар бунга жавобан завод раҳбарияти ва ишчиларини ўз қўшик ва шеърлари билан хурсанд қилдилар.
Сообщить об опечатке
Текст, который будет отправлен нашим редакторам: