Ўзбекистон Республикасининг “Жисмоний ва юридик шахсларининг мурожаатлари тўғрисида”ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 28 декабрдаги ПФ–4904-сонли “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш тизимини тубдан такомиллаштиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармони талабларини ўз вақтида ва сифатли ижро этилишини таъминлаш, уларнинг мазмун-моҳиятини кенг жамоатчиликка етказиш ҳамда тармоқ тизимидаги ходимлар билан тўғридан-тўғри мулоқотларни ташкил этиш мақсадада, Ўзбекистон металлургия ва машинасозлик саноати тармоқлари ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши (бундан кейинги ўринларда Республика Кенгаши деб юритилади) томонидан сайёр қабуллар амалга оширилмоқда.
Хусусан, жорий йилнинг 10-11 август кунлари Республика Кенгашининг раиси А.Хакулов тармоқ тизимининг Самарқанд вилоятидаги “JV MAN Auto – Uzbekistаn” МЧЖ “Самавто” МЧЖ, “Сино” ОАЖ, “Автотеххизмат” АЖ, “Автосавдо” МЧЖ, “Арго” кичик корхонаси, “Самарқандпахтамаш” АЖ, “Гермес” МЧЖ, “Самрос-Холод” ҚК корхоналари ва бошқа корхоналарда бўлиб, ходимларга яратиб берилган меҳнат шароитлари билан танишиб, 70 нафардан ортиқ ишчи ва ходимлар билан бевосита суҳбатлар ва сайёр қабуллар ўтказди.
Ташкил этилган сайёр қабуллар давомида ишчи ва ходимларнинг 15 та оғзаки мурожаатлари кўриб чиқилди. Шундан, 9 та оғзаки мурожаатлари жойида ҳал этилиб, “қаноатлантирилди”, 6 та мурожаатларга эса қонун ҳужжатлари асосида ҳуқуқий тушунтиришлар берилди.
Сообщить об опечатке
Текст, который будет отправлен нашим редакторам: