Ўзбекистон металлургия ва машинасозлик саноати тармоқлари ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши раисининг тармоқ ёшлари билан учрашуви

   Куни кеча Ўзбекистон металлургия ва машинасозлик саноати тармоқлари ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши раисининг тармоқнинг фаол ёшлари билан учрашуви бўлиб ўтди.

     Учрашувда тармоқ корхоналарида фаолият юритаётган ёшлар, янги ташкил этилаётган Ёшлар бирлашмаси аъзолари қатнашишди.

        Тадбир Биринчи Президентимиз Ислом Каримов хайкали пойига гулчамбар қўйиш маъросимидан бошланди.

            Мазкур анжуманни ўтказишдан кўзланган мақсад Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат  Мирзиёевнинг “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракатининг IV қурултойида сўзлаган нутқи ҳамда “Ёшларга оид давлат сиёсати самарадорлигини ошириш ва Ўзбекистон ёшлар иттифоқи фаолиятини қўллаб-қувватлаш тўғрисида”ги Фармонидан келиб чиқадиган вазифаларни тармоқ касаба уюшмалари тизимидаги фаол ёшларга етказиш, ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишга қаратилган чора-тадбирлар самарадорлигини таъминлашда барча даражадаги касаба уюшма органларини бирлаштириш ҳамда бу борада касаба уюшмалари олдида турган долзарб ва устувор вазифаларни белгилаб олишдир.

Print Friendly, PDF & Email