Остона шаҳрида бўлиб ўтган Халқаро Евроосиё металлурглар Федерацияси Марказий қўмитасининг 44-мажлиси тўғрисида

           Халқаро Евроосиё Металлурглари Федерацияси таклифига биноан, Ўзбекистон металлургия ва машинасозлик саноати тармоқлари ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши раиси Ахмаджон Махмудович жорий йилнинг 18-21 кунлари Козоғистон Республикаси Остона шаҳрида бўлиб ўтган Халқаро Евроосиё металлурглар Федерацияси Марказий қўмитасининг 44-мажлисида иштирок этиб қайтди.

    Мажлисда Россия, Украина, Беларусь, Узбекистон, Қирғизистон, Қозоғистон, Озарбайджон, Албания, Турция, Эрон, Кипр касаба уюшмалари делегатлари қатнашишди.

         Музокараларда Халқаро Евроосиё металлурглар Федерацияси Марказий қўмитаси аъзолари сўзга чиқиб, касаба уюшмалари томонидан олиб борилаётган ишлар тўғрисида қисқача маълумот беришди.

   Ўзбекистон металлургия ва машинасозлик саноати тармоқлари ходимлари касаба уюшмаси номидан Ахмаджон Хакулов сўзга чиқиб, Республикамизда хозирги кунда тармоқ касаба уюшмаси томонидан бажарилаётган ишлар, режалар хақида сўз юритди ва Федерация Қўмитаси раҳбариятига таклиф учун миннатдорчилик билдирди.

        Ахмаджон Хакулов ўз нутқида, мажлис иштирокчиларига Ўзбекистон касаба уюшмалари фаолияти, айниқса 80 мингдан ортиқ аъзоларни ўзида жамлаган тармоқ касаба уюшмаси тўғрисида фикр билдирди. Бундан ташқари, хамкор ташкилотлар билан тузилган тармоқ келишувлари, уларнинг бажарилиши ҳамда янги тузилган «Ёшлар бирлашмаси» ташкилоти фаолияти билан таништирди.

       Мажлисдан сўнг турдош касаба уюшма рахбарлари билан учрашув ва музокаралар ўтказилиб, ўзаро фикр алмашилди.

       А. Хакулов Россия, Беларусия, Қозоғистон, Қирғизистон, Озарбайджон ва Эрон касаба уюшмалари рахбарлари билан музокаралар олиб бориб, келгусида яқиндан хамкорлик ўрнатиш тўғрисида келишиб олинди.

 

 

Print Friendly, PDF & Email