Федерацияси Кенгашининг Ўқув марказида ўтказилган ўқув-амалий семинар ҳусусида

       “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 2 февралдаги ПҚ–2752-сонли қарори билан тасдиқланган “2017-2018 йилларга мўлжалланган коррупцияга қарши курашиш бўйича Давлат дастури” ва Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгашининг 2017 йил 19 апрелдаги 6-61-“с”-сон Раёсат қарори билан тасдиқланган 2017-2018 йилларга мўлжалланган коррупцияга қарши курашиш бўйича Федерация Кенгашининг Дастури ижросини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон металлургия ва машинасозлик саноати тармоқлари ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши бош юрисконсульти Ш.Хамрақулов жорий йилнинг 06 ноябрь куни тармоқ тизимининг 30 дан ортиқ корхона, ташкилотларининг бошланғич касаба уюшма қўмита раислари ҳамда бош бухгалтерларига “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги Қонуни мазмун-мохияти ва уни хаётга татбиқ қилиш масаласи ҳамда меҳнатга ҳақ тўлашнинг ҳуқуқий асослари мавзуларида Федерацияси Кенгашининг Ўқув марказида ўқув-амалий машғулот ўтказди, машғулот интерфаол усулда  ташкил этилиб, тингловчилар ўзларини қизиқтирган барча саволларга жавоб олдилар.

Print Friendly, PDF & Email