Жорий йилнинг 26 декабрь куни соат 15-00 да Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерация Кенгашининг катта мажлислар залида “Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Конститутциямиз қабул қилинганининг 25 йиллигига бағишланган тантанали маросимдаги маьрузасининг мазмун-моҳияти” мавзусида “Маънавият соати” ўтказилди, унда Тошкент Давлат Юридик Университети умум таълим фанлар кафедраси Филалогия фанлари номзоди Қўчқоров Рахмон Урманович маърузачи сифатида иштирок этди.
Маънавият соатида Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерация Кенгаши, Республика Кенгашлари, Тошкент вилояти ва Тошкент шаҳар касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмалари, “Ishonch” ва “Ishonch-Доверие” газеталари тахририяти, Санатор-курортлар бошқармаси аппарат ходимлари ҳамда тармоқнинг Тошкент шаҳридаги бошланғич ташкилотлар касаба уюшма қўмиталари раислари қатнашишди.
Сообщить об опечатке
Текст, который будет отправлен нашим редакторам: