Ўзбекистон металлургия ва машинасозлик саноати тармоқлари ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши корхоналарида 15 000 га яқин хотин-қизлар фаолият юритмоқдалар.
Бугунги кунга қадар тармоқ тизимидаги корхона ва ташкилотлардан тақдим этилаётган жамоа шартномалари лойиҳалари кўриб чиқилиб, уларда хотин-қизлар хуқуқларини ҳимоя қилиш бандларига, аёлларга ва ёшларга бериладиган кафолатлар ва имтиёзлар мавжудлигига Республика Кенгашининг эксперт комиссияси томонидан алоҳида эътибор берилмоқда. Хотин-қизлар ва ёшларга оид алоҳида бўлимлар киритилишига тавсия этилмоқда.
“Узметмашсаноат” Республика Хотин-қизлар Кенгаши томонидан тармоқ корхоналарида фаолият юритаётган аёлларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш мақсадида бир қанча ишлар амалга оширилди. Жумладан,“8-март – Халқаро хотин-қизлар куни” муносабати билан тармоқнинг 48 нафар фаол аёллари Кенгаш томонидан эсдалик совғалари билан таъқдирландилар.
Корхона, ташкилот ва муассасаларда фаолият кўрсатаётган аёлларни спортнинг оммавий турларига кенг жалб этиш, улар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, шунингдек, турли касб касалликларидан спорт ва соғлом турмуш тарзи орқали муҳофаза қилиш мақсадида Ўзбекистон металлургия ва машинасозлик саноати тармоқлари ходимлари касаба уюшмаси Республика Хотин-қизлар Кенгаши томонидан жорий йилнинг апрель-май ойларида тармоқнинг барча корхоналари бўйлаб спортнинг шахмат ва шашка турлари бўйича, 3-босқичда, “Ўзметмашсаноат Кубоги” ўтказилди. Ушбу мусобақада тармоқ корхоналарида меҳнат қилаётган 1000 дан ортиқ спорт ишқибозлари иштирок этишди. Мусобақанинг Республика босқичи жорий йилнинг 12 май куни ўтказилиб, унда республикамизнинг 8 вилоятидан 16 нафар хотин-қизлар қатнашишди. 1-2-3-ўрин эгаларига Республика Кенгашининг қимматбаҳо совғалари, дипломлари топширилди. Мусобақа мутлақ ғолибига эса “Узметмашсаноат Кубоги” тақдим этилди. Тадбир якунида иштирокчиларни Тошкент телеминорасига саёхати ташкил этилди.
Бундан ташқари “Узметмашсаноат” касаба уюшма Хотин-қизлар Кенгашининг иш-режасига асосан тармоқнинг Фарғона ва Андижон вилоятидаги корхоналарда фаолият юритаётган хотин-қизларнинг иш шароитлари, уларга яратилган имтиёзлар кўздан кечирилди. Бундан ташқари аёллар билан иш жараёнида сайёр қабул ўтказилиб, уларни қийнаётган муаммолар ўрганиб чиқилди.
Ташриф давомида Фарғона вилоятидаги 10 дан ортиқ, Андижон вилоятидаги 20 дан ортиқ корхоналар кўздан кечирилиб, хар бир корхонада меҳнат қилаётган аёллар билан суҳбат ўтказилди. Суҳбат давомида аёллар ойлик иш хақлари вақтида тўланаётганлиги, дам олиш ва гигиена хоналари мавжудлиги, махсус кийим-бош ва пойабзал ҳамда химоя воситалари билан таъминланганлиги, корхонада ўтказилаётган маданий тадбирлар, уюштирилаётган саёхатлар, бола парвариши учун вақтида тўланаётган нафақа пуллари ҳамда қўшимча равишда яратилган имтиёзлар тўғрисида сўзладилар ва ўз иш шароитларидан тўлақонли равишда мамнунликлари тўғрисида тўхталиб ўтдилар.
Бундан ташқари тармоқнинг Фарғона, Андижон вилоятида мехнат қилаётган хотин-қизларининг меҳнат хуқуқлари билимларини янада ошириш мақсадида “Хотин-қизларнинг меҳнат ҳуқуқлари ҳимояси” мавзусида семинар-тренинг ташкил этилди. Республика Хотин-қизлар Кенгаши томонидан ташкил этилган мазкур семинар-тренингда 150 дан ортиқ аёллар иштирок этдилар. Бахс-мунозараларга тўла бўлган ушбу семинарда хотин-кизларнинг ҳуқуқий, ижтимоий-иқтисодий манфаатларини ҳимоя қилиш, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, меҳнат қонунчилиги ва меҳнат муносабатлари, хавфсиз иш ўринлари яратиш, зарарли шароитларда фаолият юритаётган аёлларга қонун доирасида белгиланган имтиёзларни тўлиқ яратиш, уларни махсус кийим-бош, хавфсизлик воситалари ва бепул сут маҳсулотлари билан вақтида таъминлаш, касаначиликни янада ривожлантириш каби мавзулар атрофлича мухокама қилинди.
Семинар давомида Республика Кенгаши юристконсули иштирокида ишлаб чиқаришда учрайдиган, асосан аёлларга тегишли бўлган казус холатлар бўйича амалий машғулотлар ўтказилди. Амалий машғулотларда барча йиғилган аёллар фаол қатнашиб, ўзларининг фикр мулохазаларини билдирдилар.
Тадбир якунида ишлаб чиқаришда аёлларнинг энг катта муаммолари сархисоб қилиниб, уларни бартараф этиш бўйича таклифлар мухокама қилинди. Энг фаол иштирокчиларга Республика Кенгаши совғалари тақдим этилди.
Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили доирасида “Ўзметмашсаноат” касаба уюшмаси Республика Хотин-қизлар Кенгаши йил давомида ўз фаолиятини асосан тармоқ корхоналарида меҳнат қилаётган хотин-қизлар билан учрашувлар ташкил қилиш, сайёр қабуллар ўтказиш, аёллар муаммоларини ўрганишга қаратди.
Жорий йилнинг 16-Тармоқнинг “Ўзметкомбинат” акциядорлик жамиятида хотин-қизлар муаммоларини ўрганишга қаратилган сайёр қабул ўтказилди. Унда жами 100 дан ортиқ ушбу корхонада фаолият юритаётган хотин-қизлар мурожаатлари ўрганиб чиқилди, аёллар билан хавфсиз иш шароитлари бўйича сухбатлар ўтказилди.
Йил давомида тармоқнинг Андижон, Наманган, Фарғона, Тошкент вилоятлари ҳамда Тошкент шаҳридаги корхоналарида меҳнат қилаётган хотин-қизларнинг иш шароитлари ўрганилди, сайёр қабуллар ўтказилди, мурожаатлар қабул қилинди. Тақдим қилинган талаб ва таклифлар ўрганиб чиқилиб унинг бажарилиши бўйича иш берувчи ва касаба уюшма қўмитасига таклифлар берилди.
Сообщить об опечатке
Текст, который будет отправлен нашим редакторам: