«Ўзметмашсаноат» касаба уюшмаси Республика Кенгашининг меҳнат мухофазаси бўйича 2017 йил мобайнида олиб борган фаолияти

Ўзбекистон Республикасининг “Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисидаги Қонуни янги таҳрирда қабул қилинганлиги муносабати билан Республика тармоқ Кенгаши томонидан тасдиқланган жадвал асосида вилоятлардаги тармоқ корхоналарининг мухандис-техник ходимлари, бошланғич касаба уюшма қўмита аъзолари иштирокида янги қонун тарғиботи мавзусида семинарлар ўтказиш давом эттирилди. Қонун қабул қилиниши муносабати билан белгиланган чора-тадбирларда   амалдаги норматив-хуқуқий ҳужжатларни қайта кўриб чиқиш ва янгиларини тасдиқлаш, . қонун талабларини тушунтириш ва тарғибот тадбирларини ўтказиш жойларда ходимлар ва иш берувчиларга Қонунга киритилган қўшимча ва ўзгартишларнинг моҳиятини  кенг тушунтирилди.

Республика Кенгаши томонидан“Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисидаги янги Қонуни қабул қилинганлиги муносабати билан қонун ости хужжатлари лойихалари ўрганиб чиқилиб таклиф ва мулохазалар УзКУФКнинг мехнатни мухофаза қилиш бўлимига тақдим этилди ва мехнатни мухофаза қилиш масалалари бўйича техник жихатдан тартибга солиш сохасидаги норматив- хуқуқий хужжатлар инвентаризациядан ўтказилиб, тармоқ кесимида  мехнат мухофазаси бўйича тармоқ норматив-хуқуқий базаси яратилди. Тармоқдаги барча корхоналарнинг касаба уюшма қўмиталарини меҳнат муҳофазаси  комиссиялари ва сайланган меҳнат муҳофазаси вакиллари меҳнат муҳофазаси бўйича жамоатчилик назоратини олиб бормоқдалар. Меҳнат муҳофазаси комиссиялари тасдиқланган режалар асосида иш берувчи томонидан меҳнат қонунчилиги ва меёрий актларнинг талаблари бажарилишини сайланган 1054 та  меҳнат муҳофазаси вакиллари меҳнат муҳофазаси устидан ўрнатилган 3 поғонали маъмурий жамоатчилик назоратининг  1 ва 2 – поғоналарида фаол иштирок этмоқдалар.

“Ўзметмашсаноат” касаба уюшмаси Республика Кенгаши томонидан “Ўзавтосаноат”, “Ўзэлтехсаноат” ва “Ўзқишлоқмашхолдинг” Акциядорлик Компаниялари ўртасида 2016 йил учун тузилган “Мехнат мухофазаси бўйича тадбирлар режалари” да белгиланган тадбирларнинг бажарилиши тўғрисида комиссиялар томонидан якуний далолатномалар тузилди ва “Узавтосаноат”,      “Узэлтехсаноат”,  ва “Узагротехмаш” Акционерлик Компаниялари билан 2017 йил учун Мехнат мухофазаси бўйича тадбирлар режаси тузилиб имзоланди ва белгиланган тадбирларнинг бажарилиши  доимий равишда назорат қилиб борилмоқда.

Тармоқ корхоналарининг 2017 йилга тузилган жамоа шартномалари экспертизадан ўтказилди ва бу жараёнда тармоқ корхоналарининг жамоа шартномаларига ва ҳар йили тузиладиган “Меҳнат мухофазаси бўйича битим”ларига “Ўзметмашсаноат” тармоқлари ходимлари касаба уюшмаси ва ижтимоий шериклар ўртасида тузилган ижтимоий-иқтисодий масалалар юзасидан ўзаро келишувлар асосида меҳнаткашларнинг иш шароитларини яхшилаш, ишлаб чиқариш бинолари, иншоатлар, маиший бинолар ва иш жойларини меҳнат мухофазаси бўйича меъёр талабларига мос келтириш, махсус кийим — бош, пойабзал ва шаҳсий ҳимоя воситалари билан таъминлаш, ишчиларга нормал иш шароитлари яратиш ва баҳтсиз ходисаларни олдини олиш бўйича аниқ тадбирлар киритилишига эришилди. Тармоқ корхоналарида ноқулай меҳнат шароитларида банд бўлган, зарарли ва хавфли ишлаб чиқариш муҳитида ишловчи ходимлар иш  ўринларининг “Меҳнат шароитларини бахолаш ва мехнат шароитлари бўйича иш ўринларини шаходатдан ўтказиш услубияти”да белгиланган тартиб ва муддатларда ўтказилиши ўрганиб чиқилди. Бундай шароитларда ишловчи ходимларга қонунчиликда белгиланган, қисқартирилган иш вақти, қўшимча меҳнат таътили, имтиёзли пенсияга чиқиш, даволаш профилактика озиқ-овқатлари, махсус сут ва бошқалар билан таъминланганлиги назоратга олинган. Иш ўринларини шаходатдан ўтказиш натижаларига асосан иш шароитларини яхшилаш бўйича  корхоналар томонидан тадбирлар тузилган ва бу тадбирларни катта маблағ талаб этилиши мўлжалланганлари бошланғич касаба уюшма қўмиталари томонидан жамоа шартномаларининг “Меҳнат мухофазаси бўйича битим”ларига  киритилишига эришилди.

Ишлаб чиқаришда содир бўлган баҳтсиз ходисалар бўйича маълумотлар йиғилиб ва таҳлил қилинди, жабрланувчиларга ёки уларнинг оила аъзоларига тўланадиган товон пуллари ва бошқа қонунчиликда кўзда тутилган бошқа имтиёзларни ўз вақтида ва тўла  хажмда тўланишини назоратга олинган.

Иш жойларини шаходатдан ўтказиш натижалари асосида корхоналарда ишлаб чиқариш муҳити, мехнатни ташкил этиш ва унинг хавфсизлиги, мехнат ва дам олиш тартиби, ходимларга ижтимоий-маиший хизмат кўрсатишга оид меъёрий талабларни ўз ичига олган хар бир иш жойига мослаб иш шароити тартиб қоидалари ишлаб чиқилишига эришилмоқда

Тармоқдаги бошланғич касаба уюшма ташкилотлари иш  берувчилар билан ҳамкорликда меҳнат муҳофазаси қонунчилиги талабларини бажариш, ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ходисалар ва касб касалликларига чалинишларни олдини олиш, ишчиларини меёрларда белгиланган махсус – кийим, пойабзал ва шахсий химоя воситалари билан таъминлаш, уларнинг тўлақонли дам олишларини ташкил этиш бўйича  ишларини устидан жамоатчилик назорати олиб борилди. Касб касалликларига чалинишларни олдини олишда иш жойларини шаҳодатлашдан ўтказиш муҳим аҳмиятга эга. Бугунги кунда 95% дан ортиқ тармоқ корхоналарида иш жойлари шаҳодатлашдан ўтказилган ва бу жараён давом этмоқда. . Республикада инвестиция киритиш шарти билан «ноль» қийматида тармоқ йўналишида фаолият юритадиган янги мулкдорларга сотиш режалаштирилган, янги мулкдорларга сотилган объектларда ташкил этилаётган корхона, ташкилотлардаги иш ўринларига ишга қабул қилинаётган ходимлар учун, муносиб меҳнат шароитлари яратиб берилиши ва уларни ижтимоий химояси таъминланишига қаратилган чоралар кўриб борилмоқда.

Меҳнат ва аҳолини ижтимоий химоя қилиш  вазирлиги, ва “Саноат-геотехназорат” агентлиги билан биргаликда “Ўзметмашсаноат” корхона ва ташкилотларни меҳнат мухофазаси бўйича доимий имтиҳон комиссия аъзоларини меҳнат мухофазаси бўйича  шаҳодатлашдан  ўтказиш ишлари тасдиқланган жадвал бўйича ўтказиб келинмоқда.

“Ўзметмашсаноат” ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши томонидан тармоқ корхоналарининг ишлаб чиқариш бўлимлари рахбарлари, меҳнат муҳофазаси мухандислари, меҳнат муҳофазаси вакиллари, касаба уюшма фаоллари иштирокида Андижон,  Самарқанд, Тошкент вилоятлари ва Тошкент шахридаги корхоналари базаларида  анъанавий меҳнат муҳофазасини бошқариш тизимидан касбга оид хавф-хатарни бахолаш ва уни бошқаришга ўтиш, меҳнат муҳофазаси вакилларини ишларини ташкил этиш ва уларни ўқитиш мавзуларида ўқув-семинарлари ўтказилди. Барча ўтказилган ўқув-семинарларида корхоналарнинг вакилларига мустақил тайёрланишлари ва меҳнат муҳофазаси ишларини ташкил этишлари учун ўқув материаллари тарқатилди.

«Узметмашсаноат» ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгашининг 2017 йил 7-15с-сонли Раёсат қарори ва “Узавтосаноат” Акционерлик Компаниясининг 2017 йил 29 майдаги 84-сонли буйруғи билан Узавтосаноат” Акционерлик Компанияси тизимига кирувчи корхоналар ўртасида Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 26-йиллигига аталиб мехнат мухофазаси бўйича “Ходимларга хавфсиз иш шароитлари яратиш, ишлаб чиқариш эстетикаси ва маданиятини яхшилаш” умумий мукофот фонди 19.0 млн.сўм бўлган,   кўрик- танлови ташкил этилди. Ушбу кўрик-танловнинг 1-босқичи вилоятлар ва Тошкент шахридаги тармоқ корхоналарида ўтказилиб, ундаги ғолиблар Республика босқичида иштирок этиб тармоқ бўйича 3та номинация бўйича ғолиблар аниқланди, кўрик-танлов ғолибларига “Узметмашсаноат”Республика Кенгаши ва “Узавтосаноат” АЖнинг қўшма дипломлари ва пул мукофотлари тантанали равишда топширилди.

Бундан ташқари “Ўзметмашсаноат” касаба уюшмаси Республика Кенгашининг 2017й. 14 ноябрдаги 9-13с-сонли Раёсат қарорига биноан «GM-Узбекистан» корхонасида ишлаб чиқарилаётган автомобилларни таъмирлаш ва уларга техник хизмат кўрсатувчи ходимларни касбий махоратини ошириш, хавфсиз иш шароитларини ташкил этишни тарғибот қилиш мақсадида “O ZAVTOTEXXIZMAT” МЧЖ билан хамкорликда Фарғона “Автотеххизмат” МЧЖ базасида “Уста 2017” кўрик-танлови ташкил этилиб ўтказилди ва ғолибларга қўшма дипломлар топширилди.

2017 йилда “Ўзметмашсаноат” касаба уюшмаси Республика Кенгаши томонидан мехнатни мухофаза қилиш бўйича 24 та корхонанинг фаолияти ўрганиб чиқилди, ўрганиш натижасида 211 та мехнат мухофазаси бўйича қонун, қоида ва меъёрларнинг бузулишлари аниқланди, аниқланган камчиликларни бартараф этиш  юзасидан иш берувчиларга 19 та тақдимномалар киритилди, улардаги бандлар сони 198 тани ташкил этади, аникланган камчиликларнинг 191 таси касаба уюшмаларининг аралашуви билан жойларда бартараф килинди.

2017 йилнинг 6 ойида Меҳнат мухофазаси бўйича жамоа шартномаларига киритилган тадбирларнинг 736 таси бажарилиб, бу тадбирларнинг бажарилишига  9 млрд. 475 минг сўм сарфланди. Бугунги кунда меҳнат мухофазаси устидан уч босқичли маъмурий-жамоат назорати йўлга қўйилган корхоналар сони 104 тани ташкил этмоқда.

Республика Кенгаши томонидан тармоқ корхоналари томонидан янги ўзлаштирилаётган техникаларнинг 14 та техник хужжатлари кўриб чиқилди ва ўрнатилган тартибда келишилди.

2017 йилда 6 та болалар дам олиш  оромгохининг техник холати ўрганиб чиқилди ва комиссия томонидан фойдаланишга қабул қилинди. Уларда 72 та камчиликлар аниқланди ва корхона маъмурияти, дам олиш оромгохи ходимлари томонидан аниқланган камчиликларнинг 69 таси бартараф этилди.

Print Friendly, PDF & Email