«Ўзметкомбинат» таркибий бўлинмаларида жамоа шартномаси ва унинг иловаларининг 2017 йил мобайнида бажарилиши бўйича меҳнат жамоалари йиғилишлари ўтказилмоқда. Ўтган ҳафтада қурилиш монтаж бўлинмаси, комбинат лабороторияси, пўлат симлар, металлургия печларини таъмирлаш, 1-навли прокат цехи ҳамда автоматлаштириш ва механизациялаштириш марказий лабороторияси, умумий овқатланиш бўлими, «Иккиламчиқораметалл» бошқармаси жамоаларида ҳам мана шундай йиғилишлар бўлиб ўтди.
Ҳудди шундай жамоавий йиғилиш 6-мактабгача таълим муассасасида ҳам бўлиб ўтди. Ёиғилишда муассаса раҳбари Манзура Деҳқонова, бошланғич касаба уюшма қўмитаси раиси Замира Худоёрованинг ҳисоботлари тингланди. Улар тарбиячи-хизматчиларнинг меҳнат шароитлари, дам олиш ва соғлиқларини тиклаш борасида қилинаётган ишлар тўғрисида тушунча бердилар. Ўтган йилда муассаса ходимларидан 12 нафари Республикамиз санаторияларига, 64 киши комбинат санаторий-профилакторийсида соғломлаштирилди. Бундан ташқари мактабгача таълим муассаси ходимлари Мустақиллик байрамига бағишланиб ўтказилган «Барҳаёт анъаналар» номли кўрик-танловида фахрли иккинчи ўринни эгаллаб, қимматбаҳо совғалар ва фахрий ёрлиқлар билан тақдирландилар.
Йиғилишда комбинатнинг ходимлар ва ижтимоий масалалар бўйича бошқаруви раиси ўринбосари С.Шерматов ҳамда касаба уюшма қўмитаси раиси И.Қурбонов сўзга чиқишди ва берилган саволларга жавоб бердилар.
Сообщить об опечатке
Текст, который будет отправлен нашим редакторам: