ЖМ-Ўзбекистон Акциядорлик Жамиятида Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудининг 535-йиллигига бағишлаб маънавий-маърифий тадбир ўтказилди. Андижон вилояти мусиқали драма театрида бўлиб ўтган ушбу тадбирда завод касаба уюшма қўмитаси, ишчи-ходимлар, завод меҳнат фахрийлари иштирок этишди.
Тадбирда Заҳириддин Муҳаммад Бобур жамоат фонди раиси Зокиржон Машрабов, адабиётшунос олим Вахоб Рахмонов, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими Қамчибек Кенжа каби кўзга кўринган маданият вакиллари билан билан урашув утказилди. Улар тадбир қатнашчиларига Бобур хаёти, босиб ўтган йўли, ижоди хақида сўз юритдилар. Фонд томонидан завод кутубхонасига Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг асарлари тақдим килинди.
Тадбир якунида театр жамоасидан Заҳириддин Муҳаммад Бобур номли спекталь намойиш этилди.
Сообщить об опечатке
Текст, который будет отправлен нашим редакторам: