Андижонкабель акциядорлик жамияти қўшма корхонаси ишчи-ходимлари ўртасида спортнинг шахмат ва шашка турлари бўйича шаҳсий биринчилик мусобақалари ўтказилди. 

     “Андижанкабель”АЖ қўшма корхонаси ишчи-ҳодимлари орасида корхона Касба уюшма қўмитасининг ташаббусига мувофиқ эркаклар ва аёллар ўртасида спортнинг шахмат, шашка тури бўйича шаҳсий биринчилик мусобақалри ўтказилди. 

      Спорт мусобақаларида корхона цехларида меҳнат қилаётган 100 дан ортиқ эркаклар ва 47 нафар хотин-қизлар шаҳсий биринчиликни қўлга киритиш учун ўзаро беллашдилар.

       Ғолибларга корхона Касаба уюшма қўмитаси томондан тайёрлаб қўйилган 825 000 сўм, пул мукофотларини  Касаба уюшма қўмитаси  раиси А.Нуриллаев, Маънавият, маърифат бўлими бошлиғи Ш.Б.Ахатовлар топширдилар.

      Спорт мусобақалари корхонанинг техник ўқув хонасида ва кичик мажлислар залида, 23 февраль куни бўлиб ўтди. Тадбир бошланишидан аввал мусобақа иштирокчиларини  Касаба уюшма қўмитаси  раиси А.Нуриллаев ва Маънавият, маърифат бўлими бошлиғи Ш.Б.Ахатовлар қизғин табрикладилар. Расмлар илова қилинади.

     

Print Friendly, PDF & Email