«Тошкент қишлоқ хўжалик техникаси заводи» АЖда Металлургия ва машинасозлик саноати тармоқлари ходимлари касаба уюшмаси Ёшлар масалалари бўйича раис маслаҳатчиси иштирокида корхона ёшлари билан очиқ мулоқот ташкил этилди.
Маълумки, Тошкент қишлоқ хўжалик техникаси заводи юртимиздаги йирик корхоналардан бири ҳисобланади. Айни пайтда бу ерда кўплаб ёшлар меҳнат қилмоқда. Шунинг учун ҳам заводда ёшларга қулай шароит яратилган бўлиб, улар жамоа шартномаси орқали кўплаб имтиёз ва имкониятлардан баҳраманд бўлишмоқда.
Учрашувда Металлургия ва машинасозлик саноати тармоқлари ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши Ёшлар масалалари бўйича раис маслаҳатчиси Равшан Низомов юртимизда олиб борилаётган ислоҳотларга тўхталиб, ёшларга бўлган юксак эътибор ва ғамхўрлик ҳақида гапириб ўтди. Ўз навбатида биз, ёшлар бунга жавобан мамлакатимиз тараққиёти ва фаровонлиги йўлида улкан муваффақиятларга эришиш учун фидокорона меҳнат қилишимиз ва берилаётган имкониятлардан самарали фойдаланишимиз кераклигини таъкидлади.
— Корхонада биз ёшларга барча шароитлар яратилган. Корхонамиз хорижий корхоналар билан ҳамкорликда ишлайди. Табиийки, бу хорижий тилларни ҳам ўрганишни талаб қилади. Шунинг учун ҳам биз ёшлар учун инглиз, рус тили тўгараги ташкил этилган. Бундан ташқари, футбол, сузиш, кураш билан мунтазам шуғулланиш имконига эгамиз, — дейди сифат бўйича мутахассис Анвар Нурметов.
Корхонада иқтидорли ёшлар талайгина. Ҳозирда муҳандис Нодиржон Иргашев Ҳиндистон, Содиқжон Мирзаҳожиев Туркияда тажрибасини оширмоқдалар.
Мулоқот давомида ёшлар ўзларини қизиқтирган саволларига жавоб олди.
Сообщить об опечатке
Текст, который будет отправлен нашим редакторам: