Андижон вилоятида жойлашган “Ислом Каримов номидаги Асака автомобиль заводи”да байрам муносабати билан спортнинг 60 метрга югуриш, шашка, стол тенниси, жуфт оёқда сакраш, арқон тортиш каби турлари бўйича мусобақа ташкил этилди. Мусобақада 100 дан ортиқ хотин-қизлар иштирок этишди. Ғолиблар диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар.
Бундан ташқари, Андижон шахридаги «ТУРКИСТОН» тантаналар саройида хотин-қизлар учун маданий байрам тадбир уюштирилиб, тадбирида 340 нафар хотин-қизлар ва фаоллар иштирок этдилар, тадбирда корхонада ишловчи фаоллар томонидан хар хил сахна кўринишлари, рақслар намойиш қилинди. Байрамда корхонада ишлаб хозирда нафакада булган 60 нафар аёлларга эсдалик совгалари берилди, завод аёлларига совға тариқасида Ўзбекистон Республикаси Миллий театри артистлари томонидан «Кўнгил» номли спектакль совға тариқасида тухфа қилинди.
Сообщить об опечатке
Текст, который будет отправлен нашим редакторам: