Фарғона «Автоойна» маъсулияти чекланган жамиятида Наврўз умумхалқ байрамига бағишлаб қатор тадбирлар ўтказилди. Жумладан, корхона ёшлари ўртасида Наврўз байрамига бағишлаб минифутбол чемпионати ўтказилди. Бунда 70 дан зиёд ёшлар қатнашиб, 21 нафар ходимлар фахрли ўринларни эгаллаб, эсдалик совғалари билан тақдирландилар.
Корхона аёллари ўртасида Наврўз таомлари мусобақаси ўтказилиб, 5 нафар жамоада 10 нафардан аёллар беллашишди. Мусобақада бахор байрами арафасида пишириладиган таомлар тайёрланди. Ғолиблар совғалар билан тақдирланди.
Бундан ташқари, корхонада сумалак пиширилиб, цех ва бўлимларга тарқатилди. 16 март куни корхонада ишлаб пенсияга чиққан пенсионерлар корхонага таклиф қилиниб, байрам дастурхони ёзилди. Тадбирда 30 нафардан зиёд пенсионерлар қатнашди ва ҳар бир пенсионер ходимларга эсдалик совғалар тарқатилди.
Корхонанинг барча ишчи-хизматчиларга байрам митинги ташкил қилинди. Бунда юбилей ёшига етган 2 нафар ходим, минифутбол чемпионати ғолиблари, Наврўз таомлари мусобақаси ғолиблари ҳамда корхонада кўп йиллар мехнат қилган фаол ишчи-хизматчилар қимматбаҳо совғалар билан тақдирландилар. Тадбир сўнгида санъаткорлар томонидан намойиш этилган концерт тамошаси байрам тадбири иштирокчиларига кўтаринки кайфият улашди.
Сообщить об опечатке
Текст, который будет отправлен нашим редакторам: