Тармоқнинг Наманган вилояти бошланғич ташкилотларга амалий ёрдам кўрсатиш тўғрисида

    Республика Кенгашининг иш режасига асосан, шунингдек тармоқнинг бошланғич  ташкилотларига  амалий  ёрдам  кўрсатиш мақсадида жорий йилнинг 04 – 06 апрель кунлари ташкилий ишлар бўйича бош мутахассис Ш.Г.Аюпова ва бош ҳисобчи Н.Т. Ирматовалар томонидан Наманган вилояти бошланғич ташкилотларни фаолияти ўрганилди.

  Хозирги кунда тармоқнинг Наманган вилоятида 25 та бошланғич ташкилот фаолият кўрсатиб келмоқда. Наманган вилояти бошланғич ташкилотларда касаба уюшма қўмиталари раислари жамоатчилик асосида сайланганлар.

  Шулардан “ЎзЧасис” МЧЖ ҚК, “НаманганАвтотеххизмат” АЖ, “Наманганмехмаш” МЧЖ, “Наманганмаш” АЖ, “Намангангосстандарт” ДК, “НаманганАвтосавдо” МЧЖ ҳамда “ЧустАвтосаноатПласт” МЧЖ ташкилотлари  фаолияти ўрганилди.

  Чуст шаҳри ва Чодак қишлоғида жойлашган “ЧустБарион” МЧЖ, “ЧустТехнолог”, “Олмоспахтамаш” МЧЖ, “Поп тоғ-металлургия ва сервис” касб-хунар коллежи бошланғич ташкилотларга амалий ёрдам кўрсатилди, шунингдек ушбу ҳудудга янги тайинланган масъул ташкилотчиси билан таништирилди (Республика Кенгаши худуд бўйича масъул ташкилотчиси Т.Хамидов) ва йўл йўриқлар кўрсатилди.

 “Ўзавтосаноат” Акциядорлик Жамиятига қарашли корхона ва ташкилотларда касаба уюшмаси фаолияти юқори даражада йўлга қўйилган.  Буларда нафақат касаба уюшмасига оид хужжатларни расмийлаштиришда, балки ишчи-ходимларга яратилган шарт-шароитлар – дам олиш, овқатланиш хоналари, тиббий кўрик хонаси, меҳнат мухофазаси ва техника хавфсизлиги аҳволи: ўқув-синфлари, ишлаб чиқариш билан боғлик  гигиена хоналари – ювиниш, чўмилиш, кийиниш, шунингдек цехлардаги иш жойлари, уларни аттестациядан ўтказилганлиги ва шундай каби ишларга катта эътибор берилган.

   Шунингдек, ташрифни асосий мақсади – ташкилотларнинг молия масаласига алоҳида эътибор берилди.

         Шу билан бирга, корхона раҳбарлари ва касаба уюшма фаоллари билан учрашувлар ўтказилиб, музокаралар олиб борилди, шунда уларнинг қизиқтирилган саволларга жавоблар берилди. Касаба уюшма ташкилотларнинг Республика Кенгаши услубий қўлланмалари билан таъминлаб, улар фаолиятини тўғри йўлга қўйишда тавсиялар берилди.

 

Print Friendly, PDF & Email