GM-Uzbekistan акциядорлик жамияти ишчи-ходимлари учун Хоразм вилоятига саёҳат уюштирилди

“ДжиЭм Узбекистон” АЖ  касаба  уюшма қўмитаси 2018 йил  «Фаол  тадбиркорлик, инновацион  гоялар  ва  технологияларни  қўллаб  қувватлаш   йили»  давлат  дастурида   белгиланган  вазифаларни  бажариш, миллий маданиятимиз  тарихий  меросларимизни ўрганиш, бой  тажрибаларимизни  ишчи – ходимларга  тушунтириш,  уларни  дам олиш кунларини, бўш  вақтларини  мазмунли ўтказишларини  ташкил  қилиш    мақсадида  хамда Ўзбекистон Республикаси  Президентининг  2018  йил 3-февралдаги «Ўзбекистон  Республикаси  туризм салохиятини  ривожлантириш учун  қулай шароитлар яратиш  бўйича  кўшимча ташкилий чора  тадбирлар тўғрисида»ги ПФ–5326-сон  Фармони ижросини  таъминлаш  ва  Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 7 февралдаги «Ички туризмни ривожлантиришни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисидаги» ПК-3514-сонли қарорини бажариш бўйича корхонамизда  ишловчи энг  фаол ишчи–ходимларни 40 нафаридан иборат гурух кўхна ва қадимий  Хива ва Урганч  шахарларида туристик саёхатда бўлиб қайтди.

Саёхат давомида Урганч шахридаги «Жалолиддин Мангуберди” номидаги истирохат боғи ва «АВЕСТО» шарафига барпо этилган  тарихий мажмуаларини хамда Хива шахридаги музей шахар, Хоразмнинг энг кадамий шахри «ИЧАН ҚАЛЪА» тарихий мажмуаси обидалари зиёрат килинди. Саёхат жуда хам мазмунли хамда эсда қоларли бўлди. Хива шахридаги халқаро талабларга жавоб берувчи Беш юлдузли «БЕК-ХИВА» мехмонхонаси ва у ердаги кўрсатилган хизматлар аъло даражада булди. Саёхат давомида йўлбошчилик(гид) қилган, кадимий Хиванинг барча тарихий обидаларини кўздан кечиришгакўмаклашган Шахлохон гурухнинг мазмунли саёхат килиб дам олишларига  катта ёрдам кўрсатдилар.

Print Friendly, PDF & Email