Мехнат мухофазаси ва хавфсизлиги бўйича жамоатчилик назоратини ташкил этиш юзасидан ўтказилган Республика кўрик-танловининг 2-боскичи якунлари тўғрисида

Республика тармоқ Кенгаши томонидан  мехнат мухофазаси бўйича ўтказиладиган кўрик-танлов кенг жамоатчиликка, иш берувчилар ва  бошланғич касаба уюшмалари ташкилотларига, уни ўтказишга оид шартлари маълум килинди, кўрик-танлов иштирокчиларига маслахат хамда услубий ёрдам берилди, кўрик — танловнинг мақсад ва вазифалари юзасидан оммавий  веб- сахифалар оркали кенг ёритилди. Кўрик-танловга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказишга доир ишлар амалга оширилди.

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерация Кенгаши Раёсатининг 2017 йил 20 ноябрдаги № 8-108 “с”-сон карори билан тасдикланган “Мехнат мухофазаси ва хавфсизлиги буйича жамоатчилик назоратини ташкил этиш юзасидан республика курик-танлови тугрисида”ги Низоми ижросини таъминлаш, ходимларга соғлом ва хавфсиз мехнат шароитларини яратиш, ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ходисалар ва касб касалликларини олдини олиш, шунингдек мехнат мухофазаси ва хавфсизлиги тўғрисидаги қонун, қоида ва меёр хужжатларига риоя этилиши устидан жамоатчилик назоратини таъминлашда касаба уюшмалари фаолиятининг самарадорлигини ошириш мақсадида     Ўзбекистон металлургия ва машинасозлик саноати тармоклари ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгашининг  2017 йил 5 декабрда 9-22 “с ”-сонли     «Мехнат мухофазаси ва хавфсизлиги бўйича жамоатчилик назоратини ташкил этиш» юзасидан Республика кўрик-танловининг II-босқичи  ўтказилди.

Тақдирлаш маросими Тошкент Политехника музейида ўтказилиб, йиғилганлар авваламбор музей экспонатлари билайн танишишди. Сўнг йиғилганларни танловнинг ишчи гуруҳи, ва хайъат аъзолари қутлашди. Танлов натижаларига кўра:

 

 

 

 

 

 

“Энг яхши бошланғич ташкилот” номинацияси бўйича:

1-ўрин-    «Самавто»    МЧЖ, Самарқанд вилояти.

2- ўрин-   «Автоойна»  МЧЖ, Фарғона вилояти.

3- ўрин-  «Uz Erae Cabel» ҚК , Навои вилояти.

“Энг яхши касаба уюшма қўмитаси” номинацияси бўйича:

1-ўрин- «GM- Uzbekistan» АЖ, Андижон вилояти.

2- ўрин-« Uz Ce Myng  Ко» ҚК, Андижон вилояти.

3- ўрин-«GV MAN AUTO- UZBEKISTAN» ҚК, Самарқанд вилояти.

“Мехнат мухофазаси бўйича вакил” номинацияси бўйича:

1-ўрин- «Uz Tong Hong» ҚК, Мехнат мухофазаси бўйича вакили Хуснитдин Санжарбеков, Андижон вилояти.

2- ўрин- «Автокомпонент» АЖ, Мехнат мухофазаси бўйича вакили Насобидин Иминов, Андижон вилояти

3- ўрин- «Уз Кабель» ҚК АЖ, Мехнат мухофазаси бўйича вакили Оксана Чуксина, Тошкент шахар.

“Энг яхши мехнат мухофазаси бўйича  ёш мутахассис” номинацияси бўйича:

1- ўрин- «GM- Powertrain» ҚК, Мехнат мухофазаси бўйича ёш мутахассиси Бобур Умаров, Тошкент вилояти

2-ўрин-  «GM- Uzbekistan» АЖ филиали, Мехнат мухофазаси бўйича ёш мутахассиси Данияр  Сабиров, Хоразм вилояти.

3- ўрин- «Auto  Fortis» ҚК,  Мехнат мухофазаси бўйича ёш мутахассиси Дилмурод Эрахмедов, Андижон вилояти эгаллашди.

Бундан ташқари “Меҳнат муҳофазаси бўйича ёш мутахассис” ҳамда «Мехнат мухофазаси бўйича   вакил» номинациялари бўйича бир қатор ёшлар Республика Кенгашининг совғаси ва диплом билан тақдирландилар.

 

 

Print Friendly, PDF & Email