“Уз-Донг Жу Пэинт Ко” МЧЖ қўшма корхонаси миқёсида соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш, спортга бўлган қизиқишни янада ривожлантириш мақсадида, корхонада департамент, бўлим ва цехларнинг ишчи-ходимлари ўртасида спортнинг мини футбол ва стол тенниси турлари бўйича мусобақалар ташкил этилди.
Спортнинг стол теннис тури бўйича мусобақалар ўтказилиб, Корхонанинг 40 нафар ишчи-ходимлари стол теннис мусобақасида иштирок этдилар. Стол тенниси бўйича 1-ўринни – Авто бўёқлар и/ч цехи ишчиси Шералиев Азизбек, 2-ўринни – Дастлабка ишлов бериш цехи ишчиси Вохитов Бахтиёр, 3-ўринни – Умумий бўлим муҳандиси Саидходжаев Давронбеклар эгалладилар.
2018 йил 19 апрель куни Мини футбол бўйича корхона ишчи-ходимлари ўртасида “Уз-Донг Жу Пэинт Ко” қўшма корхонаси чемпионатининг қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди. “Бергер” жадвали асосида қуръа ташланди. Корхона ишчи-ходимларидан иборат 8 та иштирок этадиган жамоалар рўйҳатдан ўтказилди ва икки гуруҳга бўлинди. А гуруҳда Герметика и/ч цехи, Сифат кафолати ва инновация департаменти, Қурилиш бўёқлар и/ч цехи, Савдо ва харид департаменти, Б гуруҳда Автобўёқ и/ч цехи, Резина жипсловчи қисмлар и/ч цехи, Тара и/ч цехи, Маъмурият ва инженер техник ходимлар жамоаларини ташкил этди. Мусобақа регламентига асосан, ўйинлар 15 дақиқадан 2 тайм бўлиб ўтади, таймлар оралиғидаги танаффус вақти 5 дақиқа, ўйинлар мини футбол қоидалари асосида ўтказилади, жамоалар таркиби 5 нафар асосий, 5 нафар захира футболчиларидан иборат бўлади.
Бундан ташқари Тошкент шахрининг «Академ нашр» нашриёти билан хамкорликда «Китоб -маънавий бойлик» шиори остида УзДонгЖуПэинтКо кушма корхонасида китоблар ярмаркаси утказилди. Китоблар ярмаркасида турли хил бадиий, шеърий ва бошка турдаги адабиётлар, укувчи болалар учун китоблар, жажжи академик журналлари мавжуддир.
Яна, «Оила мукаддас кургон» мавзусида маънавий-маърифий тадбир ташкил этилди. Тадбирга Андижон тумани «Шахидтепа» жомеъ масжиди имом хатиби Исомиддин Шамсиддинов таклиф килинди. Исомиддин кори узининг маърузаларида Оила, Эркак ва аёл уртасидаги никох, оилада угил ва киз тарбияси, оилада эркак ва аёлнинг вазифалари, хозирги кунда ёш оилаларда эрта ажрашишларнинг келиб чикиш сабаблари тугрисида, рузаи рамазон ойи ва руза тутиш одоблари хусусида батафсил маълумот бериб утдилар. Шунингдек, тадбир якунида имом хатибга ишчи-ходимлар томонидан турли мавзуларда саволлар берилди ва узлари учун фойдали жавобларни олдилар. Тадбирда корхона бош директори, булим ва цех бошликлари, мухандис ва ишчилар жами 200 нафарга якин ходимлар катнашдилар.
Сообщить об опечатке
Текст, который будет отправлен нашим редакторам: