Ўзбекистон металлургия ва машинасозлик саноати тармоқлари ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгашининг кенгайтирилган Раёсат йиғилиши тўғрисида

Ўзбекистон металлургия ва машинасозлик саноати  тармоқлари  ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгашининг навбатдаги Раёсат йиғилиши Жиззаҳ вилояти “Жиззаҳ аккумулятор заводи” АЖда кенгайтирилган равишда тармоқ касаба уюшмаси раислари ва фаоллари иштирокида бўлиб ўтди.

Раёсат йиғилишининг кун тартибида қуйидаги масалалар кўриб чиқилди:

1.Тармоқ келишувларида белгиланган тадбирларнинг бажарилиши якунлари тўғрисида.

2.Тармоқ корхона ва ташкилотларида жамоа шартномаларининг 2017 йилда бажарилиши бўйича 2-ЖШ шаклидаги статистик ҳисоботларни якунлари тўғрисида.

3.Тармоқнинг Наманган вилояти бошланғич касаба уюшмаси ташкилотларида олиб борилаётган ишлар тўғрисида.

4.Мехнат мухофазаси ва хавфсизлиги бўйича жамоатчилик назоратини ташкил этиш юзасидан республика кўрик-танловини ташкиллаштириш, бошланғич касаба уюшма ташкилотларига амалий ёрдам кўрсатиш ва тармоқ тизимидаги корхона ва ташкилотлар ўртасида танловнинг 2-босқичи якунларини ўтказиш  тўғрисида.

5.2018 йилги болаларни дам олдириш ва соғломлаштириш ёзги мавсумига тайёргарлик кўриш ва ўтказиш тўғрисида.

Музокараларда бошланғич ташкилотлар раислари чиқиб, ҳисобот йили мобайнида ўз фаолиятида амалга оширилган ишлар ва юзага келган муаммолар тўғрисида сўзладилар. Барча қўйилган масалалар юзасидан мухокама қилинди ва қарорлар қабул  қилинди.

Шунингдек, келажакка вазифалар белгиланди.

Раёсат мажлисидан сўнг йиғилганларга «Жиззах аккумулятор заводи» бўйлаб экскурсия ташкил қилинди.

Print Friendly, PDF & Email