Автоойна масъулияти чекланган жамияти ёш фаоллари ва ёшлар масалалари бўйича масъулларнинг очиқ мулоқоти бўлиб ўтди

Фарғона шаҳрида фаолият юритаётган касаба уюшмалари ёш фаоллари билан очиқ мулоқот ўтказилди.Очиқ мулоқотда, Ўзбекистон металлургия ва машинасозлик саноати ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши раисининг ёшлар масалалари бўйича маслахатчиси Низамов Равшан Рустамович, Ўзбекистон металлургия ва машинасозлик саноати ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгашининг маданий-маърифий ишлари бўйича бош мутахассиси Алимова Дилдора Қаюмжоновна, Ўзбекистон металлургия ва машинасозлик саноати ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгашининг Андижон вилояти масъул ташкилотчиси Бўтаев Шерзод Алиджанович, Ўзбекистон металлургия ва машинасозлик саноати ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши ҳудуд бўйича масъул ташкилотчиси Хомидов Тойиржон Касимджанович, Фарғона вилояти касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси Кенгашининг ёшлар масалалари бўйича раис маслахатчиси Мамазияева Хилола Қахраманжановна, жамият бошланғич касаба уюшмаси раиси Акбаров Муслим, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи бошланғич ташкилоти етакчиси Аббосхон Махмудов, касаба уюшмалари тизимида фаолият кўрсатаётган ёш мутахассислар, касаба уюшмаларининг ёш фаоллари ва аъзолари иштирок этдилар.Мазкур очиқ мулоқотни ўтказишдан кўзланган мақсад, Давлатимиз раҳбарининг “Ёшларга оид давлат сиёсати самарадорлигини ошириш ва Ўзбекистон ёшлар иттифоқи фаолиятини қўллаб-қувватлаш тўғрисида”ги Фармонидан келиб чиқадиган вазифаларни касаба уюшмалари тизимидаги фаол ёшларга етказиш, ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишга қаратилган чора-тадбирлар самарадорлигини таъминлашда барча даражадаги касаба уюшма органларини бирлаштириш ҳамда бу борада касаба уюшмалари олдида турган долзарб ва устувор вазифаларни белгилаб олишдан иборат бўлди.Ўзбекистон металлургия ва машинасозлик саноати ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши раисининг ёшлар масалалари бўйича маслахатчиси Низамов Равшан Рустамович бугунги кунда мамлакатимизда давлатимиз раҳбари ташаббуслари билан барча соҳаларни модернизация қилиш ва янгилаш жараёнлари янги босқичда жадал олиб борилаётганлиги алоҳида таъкидланди. Давр талабидан келиб чиққан ҳолда юртимиздаги давлат ва жамоат ташкилотларининг фаолияти янада такомиллаштирилаётгани қайд этилди. Мазкур жараёнларда энг аввало инсон манфаатларини таъминлаш, халқимиз турмуш фаровонлигини ошириш масаласига алоҳида эътибор қаратилаётгани, айниқса, ёшларни ҳар тарафлама қўллаб-қувватлаш, ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, уларнинг ҳаётда ўз ўрнини эгаллаши ва бандлигини таъминлашга кўмаклашиш масалалари устувор вазифалардан эканлигини қайд этиди ҳамда касаба уюшмаларининг ёш фаоллари жондан азиз Ватанимиз Ўзбекистоннинг нурафшон келажаги, порлоқ истиқболи йўлида барча куч ва ғайратларини сафарбар этишга тайёр эканликлари учун миннатдорчилик билдирди.  Очиқ мулоқот савол жавоблар тарзида ўтказилди. Жамиятнинг ёш фаоллари Р.Хамрақулов, У.Ражабоев, А.Хакимов, Ж.Шокировлар ўзларининг қизиқтирган саволларга жавоб олдилар.

Print Friendly, PDF & Email