Ўзбекистон металлургия ва машинасозлик саноати тармоқлари ходимлари касаба уюшмаси тизимидаги бошланғич касаба уюшма ташкилотлари раисларининг ўқиши тўғрисида

2018 йил 14–19 май кунлари Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Ўқув марказида тармоқнинг бошланғич касаба уюшма ташкилотлари раисларини малака ошириш бўйича ўқиши бўлиб ўтди. Ўқишда тармоқнинг вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги жамоатчилик асосида янгитдан сайланган бошланғич касаба уюшма ташкилотлари раислари қатнашдилар.
Ишлаб чиқилган Ўқув Дастурига асосан, Федерация Кенгашининг ва Республика Кенгашининг масъул ходимлари тегишли йўналишлар бўйича режа асосида дарслар олиб бордилар. Шунингдек, шаҳар олий ўқув юртларидан таклиф қилинган домлалар мамлакатимизда бўлаётган муҳим мавзулар юзасидан ўқишга катта ҳиссаларини қўшдилар.
Ўқишнинг амалий машғулотида тингловчилар Тошкент вилоятидаги намунали йўлга қўйилган бошланғич ташкилотларидан бири “General Motors Powertrain Uzbekistan” МЧЖ қўшма корхонаси фаолияти билан танишдилар.
Ўқув дастурига киритилган маданий тадбирда тингловчилар шаҳардаги Тошкент санъат музейи экспонатлари билан танишдилар.
Ўқишнинг оҳирги куни компьютер программаси асосида тест синовлари бўлиб ўтди. Шунда тингловчиларга етишган натижалари бўйича тантанали равишда Ўқув маркази раҳбарлари ва Республика Кенгаши раиси А.Хакулов томонидан сертификатлар топширилди.

Print Friendly, PDF & Email