« ЖМ-Ўзбекистон» акциядорлик жамиятида Ўзбекистон Маданият ишлари вазирлиги ходимлари иштирокида театрлаштирилган ижодий учрашув бўлиб ўтди

    Корхона касаба уюшма қўмитаси ва ёшлар иттифоқи билан хамкорликда Ўзбекистон Маданият ишлари вазирлиги ходимлари иштирокида театрлаштирилган ижодий ижодий учрашув ташкил қилинди. Ижодий учрашувда дастлаб Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2017-2021 йилларда мамлакатимизни ривожлантиришни 5 та устивор йўналишлари бўйича мазмун-мохияти ёритиб берилди. Шундан сўнг Мухтарам Президентимиз томонидан китоб ўкишга жижжий эътибор берилиши лозимлиги, айникса ёшлар ўртасида китобхонликни тарғиб қилиш мавзусидан келиб чиққан холда шоира Зулфия Мўминованинг “Болага китоб беринг” шеъри ўкиб эшиттирилди. Драматурглар Иззат Султон ва Уйғунларнинг каламига мансуб бўлган “Алишер Навоий” спектаклидан кўриниш намойиш этилди. Юртимизда хукм сураётган тинчлик ва осойишталикни қадрига етишга чорловчи шеър, Сурияда кечаётган мудхиш фожеалар қурбони бўлган 5 ёшлик боланинг ўлимидан олдин айтмокчи бўлган сўзлари жуда таъсирли шеър орқали ижро этилди. Катта даромад топаман деб, ўзга юртларда сарсон-саргардон бўлиб юрган, одам савдосига дучор бўлган юртдошларимизга қарата ёзилган Абдулазиз Шукуровнинг “Шукрона” шеъри ижро этилди. Ота-онани хурмат қилиш, уларга катта, юксак эхтиром кўрсатиш мавзусида яратилган “Ота-Она” қасидаси ижро этилди. Учрашув якунида йиғилганлар мехмонларга ўзини қизиқтирган саволлари билан мурожаат этдилар. Табассум ва кўз ёшларга бой бўлган мазкур театрлаштирилган маданий дастур корхонамиз ишчи-ходимларида катта таассурот қолдирди. Келгусида бу каби тадбирлари яна ташкил қилиш таклифлари маъқулланди.

Print Friendly, PDF & Email