Ўзметкомбинат тасарруфидаги Бекобод шахар, 3-сон мактабгача таълим муассасасида «Болаларда китобхонлик маданиятини ташкил этиш» мавзусида тадбир ўтказилди

    Бугунги кунда «Ўзметкомбинат» Акциядорлик жамиятида соғлом ва хар тамонлама ривожланган ўсиб келаётган авлоднинг шаклланишини таъминлашга қаратилган қўпгина чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Комбинатда мавжуд 10 та болалар боғчасида металлурглар фарзандлари учун тўлиқ шароитлар мужассам. Малакали тарбиячилар миллий анъаналаримизга таянган холда болажонларнинг баркамол бўлиб вояга етишишлари учун сидқидилдан мехнат қилишмоқда. Боғча тарбияланувчиларини мактабга тайёрлашда малакали педагог-ўқитувчилар ўзбек ва рус тилларида замонавий таълим асосида машғулотлар ўтказаётгани фикримиз далилидир. Болажонлар таълим тарбияси борасида боғча, мактаб хамда ота-оналар ҳамкорлигида олиб борилаётган чора-тадбирларнинг ахамияти катта бўлмоқда.

    Куни кеча 3-сонли мактабгача таълим муассасида «Болаларда китобхонлик маданиятини ташкил этиш» мавзусида Бекобод шаҳри Халқ таълими хамда комбинат мактабгача таълим муассасаси бўлими ходимлари ва ота-оналар иштирокида тадбир бўлиб ўтди. Икки кун давом этган ушбу тадбирда тарбиячи ва мутасадди ходимлар ўзаро тажриба алмашдилар. 3-сонли боғча тарбияланувчилари ва тарбиячилари ҳамда 11-сонли шаҳар мусиқа мактаби ўқитувчи ва ўқувчилари томонидан тайёрланган сахна кўринишлари тадбир қатнашчиларининг эътиборини тортди.

     Мана шундай тадбирларнинг хамкорликда ташкил этилиши болажонларнинг интеллектуал, ахлоқий, эстетик ривожлвнишидв мухим ахамият касб этади.

 

Print Friendly, PDF & Email