Машъал болалар оромгоҳида-Ёз ўтмоқда соз

      Болаларни ёзги дам олишини ташкил этиш ва соғломлаштириш чора тадбирларини ишлаб чиқиш, уларни амалга ошириш юзасидан тизимли назорат ва мониторингини таъминлаш бўйича Республика Мувофиқлаш-тирувчи гурухининг мажлис баёнида белгилаган вазифаларни ижросини таъминлаш мақсадида АЖ «Андижанкабель» Ўзбекистон-Россия  қўшма  корхонаси  тасаруфидаги «Машъал» болалар  оромгоҳи унитар  корхонасида  жорий йилнинг 25 майига қадар 35 млн. сўмлик жорий таъмирлаш ишлари  амалга оширилди. Шу билан бирга оромгоҳ моддий техник базасини яхшилаш мақсадида ўғил болалар ва қизлар ётоқхоналари  учун ётоқхона жихозлари,  ошхона  жихозлари  сотиб  олинди. Бунинг учун 24 млн. сўм маблағ сарфланди.

       Мавсум давомида оромгоҳда  Хонобод,  Андижон  шаҳарларида, Асака ва Мархамат туманларида яшовчи жами 600 нафар болаларни ёзги дам олишини ташкил этиш  режалаштирилган.

       Оромгоҳга бириктирлган Асака туман, соғлиқни сақлаш бўлими ходимлари дам олувчи болаларни соғломлаштириш мақсадида  малакали  тиббий хизмат кўрсатмоқдалар.

       Ўқувчи ёшлар ўртасида китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини ошириш,  улар орасида бадиий жиҳатдан юксак миллий ва жаҳон мумтоз адабиётларини мутола қилишга бўлган қизиқишларини ошириш мқсадида 3 млн. сўмга алоҳида  китоблар сотиб олинди.

           Дам олувчи болаларни қизиқишларини инобатга олиб, оромгоҳда  спортнинг футбол, сузиш, шахмат-шашка, енгил атлетика турлари бўйича  тўгараклар,  шунингдек  моҳир  қўллар,  рассомчилик,  ингилиз тили,  рус тили фан тўгараклари ҳам йўлга қўйилган.      Асака туман  ИИБдан келган ходимлар иштирокида ёнғинни олдини олиш, ҳуқуқбузарликларни олдини олишга қаратилган давра сухбатлари мунтазам ўтказилмоқда.

     Ёшлар иттифоқи Асака тумани фаоллари иштирокида турли хил интеллектуал ўйинлар, викториналар ўтказмлмоқда. Шуниндек дам олувчилар маданият ва санъат арбоблари иштирокида ташкил этилаётган тадбирларда ҳам иштирок этмоқдалар.

         Ўтказилган тадбирларда аниқланган ғолибларни  АЖ «Андижанкабель» Ўзбекистон-Россия қўшма   корхонаси касаба уюшма қўмитаси ва хомийлар томонидан моддий рағбатлантирилмоқда.

 

АЖ «Андижонкабель» ҚК

касаба уюшма қўмита  раиси:  А.З.Нуриллаев

Print Friendly, PDF & Email