“Ёш мутахассис – келажак бунёдкори!” шиори остида учрашув ташкил қилинди

2018 йил 24 октябрь куни “GM O`zbekiston” AJ Хоразм вилояти филиалида Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Хоразм вилояти кенгаши ҳамда ЎзЛиДеП Хоразм вилояти БПТ Кенгаши ташаббуси билан “Ёш мутахассис – келажак бунёдкори!” шиори остидаПитнак шаҳар транспорт касб ҳунар коллежининг ёш мутахассислари ва “GM O`zbekiston” AJ Хоразм вилояти филиали раҳбарлари ўртасида учрашув ташкил қилинди.

Учрашувда “GM O`zbekiston” AJ Хоразм вилояти филиали ходимлар билан ишлаш бўлинмаси бошлиғи, ЎзЛиДеП БПТКенгаши раиси У.Ю. Маткаримов сўзга чиқиб, корхона ички меҳнат тартиб интизом қоидалари билан таништириб, 2016 йил якуни буйича заводимиз дунёдаги барча «ДжиЭм» кархоналари орасида PI (ходимларни жалб килиш) йўналиши бўйича фахрли 1-чи ўринни, 2017 йилда Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши тамонидан «Энг яхши корхона» номинацияси бўйича 1-чи ўринни эгаллаганлигини, 2017 йилнинг октябрь – ноябрь ойларида чет эллик мутахассислар (Америка, Корея, Китай, Хиндистон) томонидан ўтказилган калибровка натижаларига кўра «BIQ III»  сифат белгисига эришганлигимизни, эндиликда бизнинг мутахассислар Хитой, Тайланд, Корея заводларига бориб малака ошириб келаётганлигини айтиб ўтди. Учрашув давомида заводимизда ёшларга яратилган кенг имкониятлар ҳақида ва ишга қабул қилинган ходимларнинг асосий қисми касб ҳунар коллежларининг ёш мутахассислари эканлигини таъкидлаб, ушбу заводда ишлашни ҳоҳловчи ёшлар етук мутахасссис бўлибгина қолмай, рус ва инглиз тилларини ҳам яхши билишлари зарурлигини айтиб ўтди.

Шундан кейин Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Хоразм вилояти кенгаши бандликка кўмаклашиш ва ижтимоий ҳимоя бўлими мудири Хакимов Кувондик Олтибаевич сўзга чиқиб ушбу заводда ёшларга яратилган имкониятлар, шароитлар дунё талабларига жавоб бериши ва шу заводга ишга кириш учун коллежда яхши билим олиб Президентимиз ишончини оқлашда ҳамма талабаларга куч-қувват тилади.

 Шундан кейин ёшлар ишлаб чиқариш жараёни билан танишиш учун йиғув цехига ташриф буюришди ва эсдалик учун суратга тушишди.

Print Friendly, PDF & Email