БИЗГА ҚУНҒИРОҚ ҚИЛИНГ

  ҳуқуқий муҳофаза  

БИЗГА ҚУНҒИРОҚ ҚИЛИНГ 

Ўзбекистон машинасозлик ва мелаллургия саноати тармоқлари ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгашида ташкил этилган “Ишонч телефони”га тошкентлик Аълохон Шобердиева (исми-шарфи ўзгартирилди) қунғироқ қилиб, ўн йилдан буён ўриндош асосида ишлаётгани, бироқ таътилга чиқмагани, эндиликда ҳомиладорлик ва туғиш таътилига чиқмоқчи бўлганида раҳбарият уни ишдан бўшатишга қарор қилганинини айтди. Касаба уюшма ҳуқуқшунослари томонидан мурожаатчига бу масалада ҳуқуқий маслаҳат берилди. Ўз меҳна ҳуқуқини тўлиқ англаб олган А. Шобердиева маъмуриятга ўзига нисбатан ноқонуний иш тутилаётганини асослаб берди. Натижада йўл қўйилиши мумкин бўлган ҳуқуқбузарликнинг олди олинди.

Маълумки, Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат Кодекси иш берувчиларга бирор-бир асосга кўра ўриндошлик асосида ишлаётганларнинг меҳнат ҳуқуқлари камситилишига йўл қўймайди. Улар билан муносабат Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 297-сон қарори билан тасдиқлаган “Ўриндошлик асосида ҳамда бир неча касбда ва лавозимда ишлаш тартиби тўғрисида”ги Низомга асосанамалга оширилади.

Шунингдек, меҳнат қонунчилигида йиллик меҳнат таътилларини беришда навбатлиликни белгилаш чоғида аёлларга ҳомиладорлик ва туғиш муносабати билан кафолатлар назарда тутилган. Масалан, Меҳнат Кодексининг 143-моддаси учинчи қисмига мувофиқ аёлларга, шу жумладан ўриндошлик бўйича  ишлаётган аёлларга, уларнинг хоҳишига кўра йиллик меҳнат таътили асосий ишда ва айни вақтда ўриндошлик бўйича ишда ҳомиладорлик ва туғиш бўйича таътил олдидан ёки ундан кейин, иш (лавозим) жойи ва ўртача иш ҳақи сақланган ҳолда, мазкур иш берувчидаги иш стажидан қатъи назар берилади.

Меҳнат Кодексининг 143-моддаси қоидаларининг таҳлили кўрсатишича, иш берувчи ўриндош ҳомиладор аёлга йиллик асосий таътил ҳамда ҳомиладорлик ва туғиш бўйича таътилни асосий иш жойидаги таътиллар билан бир вақтда бериши шарт. Фақат ходим қўйидаги ҳужжатларни (масалан, асосий иш жойи бўйича таътил тўғрисидаги буйруқдан, таътиллар жадвалидан кўчирма, меҳнатга лаёқатсизлик варақасидан нусха ва ҳоказоларни) тақдим этиши лазим бўлади.

Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, ўриндошлар ўриндошлик асосидаги иш жойи бўйича вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик нафақаси олиш, аёллар эса ҳомиладорлик ва туғиш нафақалари олиш ҳуқуқига эгадир. “Ўриндошлик асосида ҳамда бир неча касбда ва лавозимда ишлаш тартиби тўғрисида”ги Низомининг 18- ва 19-бандларга асосан соғлиқни сақлаш муассасаси томонидан берилган меҳнатга лаёқатсизлик варақасининг белгиланган тартибда тасдиқланган нусхаси уларни олиш учун асос ҳисобланади.

Вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик, ҳомиладорлик ва туғиш нафақаларини қонун ҳужжатларида белгиланган миқдорларда тўлаш мажбуриятидан бўйин товлаш Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 49-моддаси 3-бандига асосан мансабдор шахсларга энг кам иш ҳақининг 10 бараваридан                       15 бараваригача миқдорда жарима солишга олиб келишини ёдда тутиш керак. Яна шуни алоҳида таъкидлаш керакки, маъмурий жазо иш берувчини берилмаган нафақаларни тўлашдан озод қилмайди.

Меҳнат Кодекисининг 237-моддаси талабига асосан иш берувчининг ташаббусига кўра ҳомиладор аёл (у асосий ёки ўриндош бўлишидан қатъи назар) билан меҳнат шартномасини бекор қилиб бўлмайди. Бундан фақат корхонани тугатиш ва муддати тугаши муносабати билан меҳнат шартномасини бекор қилиш ҳолатлар мустасно. Шунинг учун асосий бўлган ходим ишга қабул қилинганда ўриндошни ишдан бўшатишга йўл қўядиган Меҳнат Кодекисининг 100-моддаси иккинчи қисмининг 5-банди ўриндош ҳомиладор аёлга нисбатан амал қилмаслигига эътибор бериш лозим. Бундай ходим билан ўриндошлик бўйича меҳнат шартномасини тузаётганда ана шу шартларнинг ҳаммасини ҳисобга олиш керак бўлади.

Қонунни (МК 143-моддасининг бешинчи қисмини) бузган ҳолда, иш берувчи ходимга бир неча йил мобайнида таътил бермаган бўлса, ходим унга бўлган ҳуқуқни йўқотмайди. Чунки меҳнат қонунчилигида таътил бериш талаби бўйича даъво қилиш муддати белгиланмаган.

Шу сабабли Меҳнат кодекси иш берувчини ходим ишдан бўшаган тақдирда барча фойдаланилмаган йиллик асосий ва қўшимча таътиллар учун, ҳатто агар у кейинги 10 йил ва ундан кўп вақт бирор марта ҳам таътилдан фойдаланмаган бўлса-да, пулли компенсация тўлашга мажбур этади.

Агар ходим барча ишлаган йиллари учун ҳақ тўланадиган таътил олиш (меҳнат шартномасини бекор қилмаган ҳолда) ниятида бўлса, иш берувчи ушбу талабни қондириши шарт.

кам иш ҳақининг 2 бараваридан 5 бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўладиган маъмурий жавобгарликка тортилади. 

         Маъмуржон ҚИЁМОВ,      

Республика Кенгаши бош ҳуқуқшуноси

Print Friendly, PDF & Email