Ҳуқуқингизни ҳимоя қилишни биласизми?

Ҳуқуқингизни ҳимоя қилишни биласизми?

Бу борада сизга касаба уюшмаларида ташкил этилган “Ишонч” телефонларига мурожаат этиш мумкинлигини-чи?

          Янги таҳрирдаги “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожатлари тўғрисида”ги Қонунга мос ишлаб чиқилган “Касаба уюшмаларида мурожаатларни кўриб чиқиш Тартиби”нинг ҳам янги таҳрири Ўзбекистон металлургия ва машинасозлик тармоқлари ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгашининг 2014 йил 26 декабрдаги Раёсати 20-4-сон қарорига асосан тасдиқланди. Эндиликда тармоқ касаба уюшма тизимидаги барча жисмоний ва юридик шахсларга амалий ва самарали ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш имконияти кенгайтирилди. Мазкур ҳужжат билан Кенгаш ўз аъзоларига беғараз ҳуқуқий ёрдам берувчи чин маънодаги оммавий ташкилотга айланди.

Юқорида қайд этилган ҳужжатда касаба уюшмаси юридик хизмати ходимларга қуйидагиларни амалга ошириш устувор вазифа тариқасида белгилаб кўйилди:

касаба уюшмаларининг ҳуқуқ ижодкорлиги ва ҳуқуқни қўллаш фаолиятида бевосита қатнашиш;

касаба уюшмалари аъзолар ва ходимларининг ҳуқуқий маданияти ва ҳуқуқий саводхонлигини оширишда, қабул қилинаётган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмун-моҳиятини уларга етказишда қатнашиш;

касаба уюшмалари, уларнинг мансабдор шахслари фаолиятида қонунийликни таъминлашга кўмаклашиш;

касаба уюшма аъзолари  ва фуқаролардан тушган мурожаатларни кўриб чиқиш;

судларда ва бошқа идораларда касаба уюшмалари ҳамда аъзоларининг меҳнат ва ижтимоий-иқтисодий ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш ва бошқа вазифалар.

Меҳнат низосини кўриб чиқиш жараёнида касаба уюшма ташкилотининг ҳуқуқшуноси билан касаба уюшма аъзоси (ходим) ўртасида суҳбат ўтказилиб, масала юзасидан ҳужжат ва маълумотлар олингач, берилган маслаҳатлар хизмат сири ҳисобланиб, уларни ошкор қилишга йўл қўйилмайди.

Албатта, ҳуқуқшунос ёрдамисиз ҳам айрим ҳолларда касаба уюшма аъзоси баъзи масалаларга ойдинлик киритиши мумкин. Бунинг учун у, биринчи навбатда, ўзига тааллуқли ҳужжатлар, яъни буйруқ, шартнома, қарор ва бошқаларга беэътибор бўлмаслиги керак.

Меҳнат низоси юз берган тақдирда, ҳар бир ҳаракатни амалга оширишдан аввал, келиб чиқиши мумкин бўлган оқибатлар ҳақида фикр юритишга тўғри келади. Шунда келгусида юз бериши мумкин бўлган мураккаб ҳолатлар ва қийин вазиятларни оқилона бартараф этишга эришилади. Масалан, Ўзбекистон қаттиқ қотишма ва ўтга чидамли металлар комбинати касаба уюшма қўмитаси раиси Зокиржон Нишонов бу борадаги катта тажирбаси ва ҳуқуқий билими туфайли мазкур корхонадан имтиёзли пенсияга чиққан ва Молия вазирлиги бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси Чирчиқ шаҳар бўлими томонидан қандайдир важларни рукач қилиб пенсияси тухтатиб қўйилган ўнга яқин пенсия олиш ҳуқуқига эга фуқароларнинг имтиёзли пенсия олиш ҳақ-ҳуқуқи Судга мурожжат этишлари туфайли тикланишига эришди. Муҳими, унинг ўринли тавсиясига асосан фуқаролар қонунчиликда белгиланган пенсия олиш имкониятларини сақлаб қолдилар.

Шунингдек, Тошент шаҳар Юнусобод туманида яшовчи Баҳодир Бозоров Давлат ягона интерактив портали орқали ЎзКУФКга муржжати туфайли унинг турмуш ўртоғи “ФОТОН”акциядорлик жамиятида  ёш кадрларни тайёрлашдаги ҳиссаси ва узоқ йиллардан буён участка бошлиғи лавозимида ишлаб келаётган Муҳаббат Бозоровани келгусида давлат мукофотларга тавсия этиш кўзда тутилди.

Маъмуржон Қиёмов,

Ўзбекистон металлургия ва машинасозлик тармоқлари ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши бош юрисконсульти

Print Friendly, PDF & Email