Ислом Каримов номидаги Асака автомобиль заводида кайзен гурухларининг 8 — умумзавод конференцияси бўлиб ўтди. Конференцияда шунингдек Андижон машинасозлик институти вакиллари, профессор ўқитувчилар ва талабалар хам иштирок этдилар.
Конференцияда Андижон машинасозлик институти Метрология, стандартлаштириш ва махсулот сифати менежменти кафедраси профессори, Халкаро хамкорлик бўлими бошлиғи Жураев Зафар Ботирович ва кафедра мудири, Техника фанлари доктори Н.Ш. Муминовлар сўзга чикдилар.
Конференция натижаларига кўра:
3 — урин «ME WELDING» (Технология булими)
1- пайвандлаш цехида Жентра, Дамас кузовларига ишлатиладиган LР 1805 герметик урнига М 8512 герметикни қўллашни йулга куйиш.
Натижа:
1)Махсулот таннархини камайтириш
2)Иқтисодий самара 63 млн. 329 минг. сум
2 — урин «СЕНСАЦИЯ» (Техник хизмат кўрсатиш бўлими)
Йигув цехи 1- линия Т/М OIL аппаратини такомиллаштириш орқали автомобиллар узатмалар қутисига мой қуйишни тўлиқ назорат қилишни йулга қўйилади
Натижа:
Махсулот сифати яхшиланди ва харидор эътирозлари (Рекламациялар) олди олинди.
1- урин «ПШО-1» (1- пресслаш цехи)
Оффал дан Fillar Bodi Side OTR панелларни ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш.
Натижа:
1)Махсулот таннархини камайтириш
2)Иқтисодий самара 391 млн. 450 минг. сум
Конференцияда ғолиб бўлган Такомиллаштириш гурухлари аъзолари корхона ва касаба уюшма томонидан фахрий ёрлик, эсдалик совғалари ва пул мукофоти билан такдирландилар.
3 – ўринни эгаллаган Такомиллаштириш гурухига фахрий ёрлик ва 2 млн сум;
2 – ўринни эгаллаган Такомиллаштириш гурухига фахрий ёрлик ва 2,5 млн сум;
1 – ўринни эгаллаган Такомиллаштириш гурухига фахрий ёрлик ва 3 млн сум.
Сообщить об опечатке
Текст, который будет отправлен нашим редакторам: