«Чорбоғ» сув омбори бўйида жойлашган «Узметкомбинат» АЖ тегишли «Ёшлик» болалар соғломлаштириш оромгоҳининг 2-мавсумида 400 нафардан зиёд болажонлар ёзги таътилларини ўтказмоқдалар. Оромгоҳ иккинчи мавсуми очилишига бағишланган байрам кечаси уюштирилди. Кечада болажонлар ижросидаги куй-қўшиқлар, саҳна кўринишлари ва турли спорт ўйинлари йиғилганларга олам-олам завқ бағишлади.
Болажонларнинг кўнгилли дам олишлари учун оромгоҳда керакли барча шарт-шароитлар яратилган. Болалар парвариши, тарбияси учун малакали педагог-тарбиячилар ҳамда етакчилар бириктирилган. Ўғил-қизлар саломатлиги шифокорлар назоратида.
Оромгоҳда турли маънавий-маърифий, маданий ва спорт тадбирлари, давра суҳбатлари ҳамда интеллектуал ўйинлар ўтказилмоқда. Мунтазам равишда ташкил этилаётган суҳбатларда ўғил-қизлар соғлом турмуш тарзи, гигиена қоидалари ва саломатлик сирларини ўрганишиб, фавқулотда биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш юзасидан маълумотларга эга бўлишмоқда.
Сообщить об опечатке
Текст, который будет отправлен нашим редакторам: