«Ўзметкомбинат» акциядорлик жамияти цехларида мехнатни мухофаза қилиш ва хавфсизлик техникасига катта эътибор қаратилади. Металлургларнинг хавфсиз меҳнат шароитларда ишлашлари, жароҳат олмасликлари учун қатор чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. «Мехнат мухофазаси бўйича энг яхши вакил», «Жарохат ва аварияларсиз юқори меҳнат самарадорлиги учун» кўрик-танловлари меҳнатни мухофаза қилиш ва хавфсизлик техникасига бўлган эътиборни янада оширишга хизмат қилмоқда.
Куни кеча бу кўрик-танловларнинг жорий йил биринчи ярим йиллигига якун ясалди. Комбинат бошқаруви ва касаба уюшма қўмитаси ҳамкорлигида кўрик-танлов натижалари кўриб чиқилиб, ғолиблар аниқланди.
Ишлаб чиқарилаётган махсулотларнинг таннархини пасайтириб, аварияларсиз, ишчиларнинг жарохат олмасдан ишлашини ташкил этаётган бўлинма ва цехлар кўрик-танловда фаол қатнашдилар.
Сообщить об опечатке
Текст, который будет отправлен нашим редакторам: