“UzAuto Motors” AЖ рахбарияти ва касаба уюшма қўмитаси томонидан бир қатор янги йил байрам тадбирлари ўтказилди.
2019 йил 20-25 декабр кунлари Андижон вилояти «Баркамол авлод болалар маркази»да корхонада ишловчи ишчи-ходимларнинг 3 ёшдан 12 ёшгача 7000 нафар бўлган фарзандлари учун театрлаштирилган янги йил томоша-тадбирлари ўтказилди. Тадбир уюшқоқлик билан ўтказилди. Тадбир сўнгида барча ишчи-ходимлар фарзандларига қорбобо ва қорқиз иштирокида янги йил совгалари берилди.
Бундан ташқари корхона ишчи-ходимларини кайфиятини кўтариш мақсадида корхонанинг барча бошқарма, цехлар ва бўлимларига Қорбобо ва қорқиз ташриф буюриб, байрам билан табрикладилар, ташрифдан рухланган ишчи-ходимлар узларининг янги йил байрамидан хамда йиллик ишлаб чикариш режаларини ортиги бажарганликларидан кайфиятлари кўтарилиб қорбобо томонидан ташкил этилган кувнок мусиқалар остида шеърлар айтиб, ракслар ўйнаб ушбу тадбирдан уз миннатдорчиликларини намойиш этдилар. Тадбирнинг фаол иштирокчилари қорбобо томонидан янги йил совгалари билан тақдирландилар.
Сообщить об опечатке
Текст, который будет отправлен нашим редакторам: