2019-йил, 30 декабрь куни “Андижанкабель”АЖ Ўзбекистон-Россия қўшма корхонасида меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича жамоат назоратини яхши ташкил этган бир гуруҳ фаоллар моддий рағбатлантирилди.
АЖ “Андижанкабель” Ўзбекистон-Россия қўшма корхонасида, корхона касаба уюшма қўмитасининг ташабуси билан 2019-йилнинг 15 ноябридан 15-декабрига қадар, корхона Бош директорининг 14-ноябрь, №168/19-П сонли буйруғига мувофиқ “Меҳнат муҳофазаси” ойлиги юқори савияда ўтказилди: корхона ишчи-ҳодимлари орасида, меҳнат муҳофазасини таъминлаш, бахтсиз ходисаларни олдини олиш, меҳнат муҳофазаси ва шароитлари ҳолатини яхшилашга;
— меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича жамоат назоратини кучайтириш, ходимларнинг жамоа ва шахсий ҳимоя воситалари билан таъминланишига;
— меҳнат муҳофазаси соҳаси бўйича ишчи-ходимларни ўқитилиши, малакасини оширилиши ва ушбу соҳадаги билимларни текширилишини назоратга олишга;
— корхонада меҳнат муҳофазаси кунларини юқори савияда ўтказишга ва 2019- йил давомида меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича жамоат назоратини яхши ташкил этган фаол вакилларни касаба уюшма қўмитаси томонидан моддий рағбатлантиришга қаратилган ушбу тадбирда корхона бош директорининг ўринбосари, ишлаб чиқариш бўйича директор Д.Э.Хасанов, Бош инженер Ш.З.Нуруллаев, бўлим ва цех бошлиқлари иштирок этдилар.
Корхона касаба уюшма
қўмитасининг раиси А.З.Нуриллаев
Сообщить об опечатке
Текст, который будет отправлен нашим редакторам: