Карантин қоидалари асосида АЖ “Ўз-СэМюнгКо” қўшма корхонаси фаолияти давом эттирилмоқда

Бугунги кунда коронавирус инфекциясининг мамлакатимизга оммавий кириб келиши ва кенг миқёсда тарқалишини олдини олиш мақсадида ҳукуматимиз томонидан қатор чоралар кўрилмоқда. Мамлакатда минтақалар хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда эпидемияга қарши курашишнинг самарали тизими яратилди.

АЖ “Ўз-СэМюнгКо” қўшма корхонаси томонидан ҳам фармоиш қабул қилиниб, корхонада карантин қоидалари жорий этилди.

Жумладан, корхонага кириш ва чиқиш учун фақат асосий дарвозадан фойдаланиш йўлга қўйилди. Тиббиёт ходимлари томонидан ишчиларни тана хорорати мунтазам назоратга олиниб, улар ҳақида тиббий сўровномалар тўлдирилиб борилмоқда. Шунингдек, корхонага кираётган ҳар бир ишчи махсус йўлакчадан ўтказилиб, дизинфекция қилинмоқда. Уларга антисептик воситалар ва тиббий ниқоблар тарқатилмоқда. Корхона ишчи ходимларини келиб-кетишлари учун 9 та автобус қатновлари йўлга қўйилди.

Бугунги кунда мазкур қоидаларга қатъий амал қилиш орқали корхона фаолияти давом эттирилмоқда.

 

 

Ўзбекистон металлургия ва машинасозлик
саноати тармоқлари ходимлари касаба уюшмаси
Республика Кенгаши матбуот хизмати.

Print Friendly, PDF & Email