Мажбурий мехнатга йўл йўқ.

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерадцияси 2020 йил 15 сентябрь куни «2020 йил пахта-йиғим терими мавсумида болалар мехнати ва мажбурий мехнатга йўл қўймаслик бўйича Миллий мониторинг ўтказишга оид услубиёт, қайта алоқа механизми, касаба уюшмалари инспекциясининг вазифалари ва ташкилий-техник масалалар» мавзусида халқаро онлайн семинар-тренинг ўтказилди.

Тадбирда бу йилнинг пахта йиғим-терими мавзусида асосий мақсад — пандемия шароитида санитария-гигиена қоидаларига қатъий амал қилган холда теримчиларга муносиб яшаш ва мехнат шароитлари яратиб бериш хамда мажбурий мехнатга йўл қўйилмаслигига эришиш экани қайд этилди.

2020 йил пахта-йиғим терими мавсумида болалар мехнатига йўл қўймаслик бўйича Миллий мониторингни ўтказишга оид услубиёт,қайта алоқа механизми ва касаба уюшмалари инспекциясининг вазифалари батафсил тушунтирилиб, ташкилий-техник масалалар хусусида келишиб олинди.

Онлайн семинар тренингда касаба уюшмаларининг халқаро хамкорлари- Халқаро мехнат ташкилоти эксперти Йонас Аструп хамда Анастасия Дубова иштирок этиб, Ўзбекистон мажбурий мехнатни олдини олиш ва унга қўймаслик бўйича тизимли тадбирлар амалга оширилаётгани, айниқса, охирги йилларда пахта йиғим-терими мавсуми даврида мажбурий мехнатга йўл қўймаслик, хусусан, ижтимоий соха ходимларининг мажбурий мехнатга жалб қилинишининг олдини олиш чоралари кучайтарилганини эътироф этишди.

Мазкур жараёнда Ўзбекистон касаба уюшмаларининг фаол иштирок этаётгани хамда мажбурий мехнатга йўл қўймаслик борасида жамоатчилик назоратини амалга ошириш билан бир қаторда теримчилар учун муносиб мехнат шароитлари яратилишига катта хисса қўшаётгани алохида таъкидланди.

Онлайн семинар якунида барча иштирокчиларга теримчилар учун муносиб мехнат шароитлари яратилиши бўйича жамоатчилик назоратини олиб бориш борасида тегишли тавсиялар берилди.

Print Friendly, PDF & Email