Ўзбекистонда хар 5 йилда ишлаб чиқарилаётган автомобил турларини янгилаш режалаштирилмоқда. Бу хақида «Ўзбекистон Республикаси иқтисодий ўсишни тиклаш ва тизимли таркибий ўзгаришларни давом эттириш бўйича 2020-2021 йиллардаги амалий харакатлар режаси»да айтилган.
Қайд этилишича, машинасозлик сохасида консалтинг компанияларни жалб қилган холда, автомобилсозлик саноатини ривожлантириш Стратегиясини ишлаб чиқиш мўлжалланган.
Автомобилсозлик саноатида жахоннинг етакчи ишлаб чиқарувчилари (Япония ва Жанубий Корея) тажрибаларидан келиб чиқиб, хар 5 йилда ишлаб чиқарилаётган автомобил турларини янгилаш кўзда тутилмоқда.
Шунингдек, автомобилсозлик саноатида махаллий саноат корхоналари томонидан ишлатиладиган хомашёлар асосий турларини махаллийлаштириш (пўлат, ясси шиша, каучук) хамда автомобилсозлик саноатида юқори технологик эхтиёт қисмларини (шасси, трансмиссия, рул бошқаруви) махаллийлаштиришни асосий йўналиш этиб белгилаш режалаштирилган.
Бундан ташқари, технологик ускуналарни (штамплаш, пайвандлаш, бўйича ва йиғиш линиялари технологиялари) ишлаб чиқариш ва ривожлантириш, сохасининг мухандислик салохиятини ривожлантириш (иккиламчи бозор учун бутловчи қисм, аксессуарлар ишлаб чиқариш ва тюнинг) хамда миллий бренд остида стандартлаштирилган трактор моделларини оммавий ишлаб чиқариш кутиляпти.
Сообщить об опечатке
Текст, который будет отправлен нашим редакторам: