Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида саноат тармоқларидаги 9 ойлик натижалар ва йил якунигача бажарилиши лозим бўлган вазифалар муҳокамаси бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказилди.Пандемия оқибатлари саноат ишлаб чиқариш суръатларига ҳам таъсир ўтказмай қолмади. Шу боис давлатимиз томонидан ҳар бир тармоқни қўллаб-қувватлаш бўйича тезкор чоралар кўрилди. Карантин даврида ҳам ишлаб чиқариш давом этди. Буларнинг натижасида саноатда юзага келиши мумкин бўлган жиддий йўқотишларнинг олди олинди.
Эътиборлиси, иқтисодиётда юқори қўшилган қийматни таъминловчи қайта ишлаш саноатида 9 ойда қарийб 3 фоиз ўсиш қайд этилди. Хусусан металл рудалари қазиш 7 фоиз, автомобиллар 1,5 баравар, мис сим 15 фоиз кўп экспорт қилинди.“Ўзавтосаноат” бошқарувига ўтган қишлоқ хўжалиги машинасозлиги тармоғида трактор ва сеялкалар ишлаб чиқариш 2 баробар камайгани кўрсатиб ўтилди. IV чоракда автомобиллар ишлаб чиқаришни 62 мингтага етказиб, 165 миллион долларлик экспорт қилиш, бутловчи ва эҳтиёт қисмларни хорижий бозорларга сотишни йўлга қўйиш зарурлиги айтилди. Халқаро экспертлар билан бирга автомобиль саноатини ривожлантириш стратегиясини ишлаб чиқиш вазифаси қўйилди.
Йиғилишда ишлаб чиқаришни кенгайтириш орқали экспорт ҳажмини ошириш масаласига алоҳида эътибор қаратилди.
Сообщить об опечатке
Текст, который будет отправлен нашим редакторам: