Мамлакатимиздан 2020 йилнинг 9 ойида чет элга 108,2 миллион АҚШ доллари қийматидаги 11 135 дона енгил автомобиль экспорт қилинган.
Бу ҳақда Ўзбекистон экспортчилар уюшмаси хабар берди.
Енгил автомобиль экспорти ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 35,1 миллион АҚШ долларига яъни 47,9 % га ошган. Ўзбекистон енгил автомобиллари асосан Қозоғистонга (8 985 дона) экспорт қилинган.
Ўзбекистон енгил автомобиль экспорт қилган давлатлар:
— Қозоғистон – 91,7 млн. АҚШ доллари
— Озарбайжон – 6,2 млн. АҚШ доллари
— Украина – 5,7 млн. АҚШ доллари
— Россия – 2,2 млн. АҚШ доллари
— Тожикистон – 1,1 млн. АҚШ доллари
— Бошқа давлатлар – 1,3 млн. АҚШ доллари.
Маълумот ўрнида, 2020 йилнинг 9 ойида мамлакатимизга 349,3 миллион АҚШ доллари қийматидаги 20 482 дона енгил автомобиль импорт қилинган.
Сообщить об опечатке
Текст, который будет отправлен нашим редакторам: