«UzAuto Motors»АJ Хоразм вилояти филиалида «14 январь-Ватан химоячилари куни» байрамига бағишлаб Корхона раҳбарияти, Касаба уюшма қўмитаси ва «Ёшлар иттифоқи» бошланғич ташкилоти ташаббуси билан бўлим, бўлинма ва цех спорт жамоалари ўртасида спортнинг шахмат, шашка, тош кўтариш, турник тортиниш, стол тенниси ва арқон тортиш турлари бўйича спорт мусобақаси ўтказилди.
Спортнинг шахмат ва шашка турлари бўйича мусобақаларда Пайвандлаш , Бўёқлаш, Йиғув цехлари, Ахборот технологиялари бўлинмаси ва Ишлаб чиқариш технологиялари бўлинмаси ходимлари иштирок этдилар. Мусобақа қизғин курашларга бой бўлди. Спортнинг шахмат тури бўйича мусобақада 1-ўрин Бўёқлаш цехи ишчиси Қосимов Баходир Болтабаевич, 2-ўрин Ишлаб чиқариш технологиялари бўлинмасидан Исаев Исломбек Бекмирзаевич, 3-ўрин Пайвандлаш цехидан Қаландаров Эгамберди Ибодуллаевич ҳамда Шашка тури бўйича 1-ўрин Ахборот технологиялари бўлинмасидан Хусинов Хикмат Махсудович, 2-ўрин Пайвандлаш цехидан Наврузов Юнусбек Қурамбаевич ҳамда 3-ўрин бўйича ғолибликни Пайвандлаш цехидан Машарипов Машарип Атаназарович қўлга киритди. Стол тенниси мусобақаси бўйича 1-ўрин Маъмурий хўжалик бўлими омбор мудири Мўминов Анварбек Олимбаевич, 2-ўрин Сифат менежменти бўлинмасидан Сабиров Бунёд Атаханович ва 3-ўрин Бўёқлаш цехи ишчиси Қутлимуратов Қосимбой Қадамбоевичлар ғолибликни қўлга киритди.
Спорт мусобақасининг тош кўтариш тури бўйича 1-ўринни Пайвандлаш цехидан Собиров Зохидбек, 2-ўринни Пайвандлаш цехи бошлиғи Салаев Воҳиджон Норбаевич ва 3-ўринни ММ,ҲХ ва экология бўлинмаси муҳандиси Абдуллаев Жасурбек Эгамбердиевич қўлга киритди. Турник тортиниш бўйича 1-ўринни Пайвандлаш цехи ишчиси Шомуродов Дилмурод, 2-ўринни ҳам Пайвандлаш цехи ишчиси Одамбоев Шокиржон ҳамда 3-ўринни Транспорт хизмати бўлинмаси ҳайдовчиси Мадаминов Одилбеклар қўлга киритишди. Арқон тортиш мусобақаси бўйича 1-ўринни Пайвандлаш цехи Пайвандлаш жамоаси, 2-ўринни Бўёқлаш цехи Бўёқлаш жамоаси ва 3-ўринни Пайвандлаш цехи Лабо жамоаси қўлга киритди.
Сообщить об опечатке
Текст, который будет отправлен нашим редакторам: