ЖАМОА ШАРТНОМАСИ ИЖРОСИ МУҲОКАМА ЭТИЛДИ.

2021 йил февраль ойида “Ўзметкомбинат” АЖ меҳнат жамоасининг жамоа шартномаси ва унинг иловаларининг 2020 йилда бажарилиши бўйича конференция бўлиб ўтди. Конференцияда 2020 йилда жамоа шартномаси ва иловаларининг бажарилиши бўйича комбинат бошқаруви раиси Рашид Пирматов ҳамда касаба уюшмаси қўмитаси раиси Аҳмаджон Узоқов ҳисоботлари тингланди. Маърузаларда комбинатнинг ишлаб чиқариш, иқтисодий, ижтимоий соҳалари тўлиқ қамраб олинди.

Комбинат Ўқув маркази бошлиғи Раҳмон Раҳмонов жамоа шартномаси ва унинг иловалари 2020 йилда бажарилиши далолатномаси билан йиғилганларни таништирди. Маърузаларни муҳокама қилишда Ферроқотишмалар ишлаб чиқариш цехи муҳандис-дастурчиси Шероз Тоиров, Спорт-соғломлаштириш мажмуаси хамшираси Оксана Калатурова сўзга чиқди.

Улар меҳнат жамоаларида ҳисобот даврида эришилган меҳнат натижалари ҳамда ижтимоий, жамоат ишларида олиб борилган тадбирлар тўғрисида сўзлаб, жамоа шартномасининг 2020 йилда бажарилишини қониқарли, деб ҳисоблашларини билдирдилар. Делегатлар 2020 йилда жамоа шартномаси, унинг иловалари бажарилишини қониқарли, деб топдилар.

Конференцияда Ўзбекистон металлургия ва машинасозлик саноати ходимлари касаба уюшмалари Республика Кенгаши раиси  Ахмаджон Махмудович Ҳақулов сўзга чиқиб мамлакатимизда касаба уюшмалари томонидан олиб борилаётган ишлар ва келгуси режалар ҳақида маъруза қилди.            Конференцияда комбинат бошқаруви раиси Рашид Пирматов, Бекобод шаҳар ҳоким ўринбосари Бекзод Мирзақулов, касаба уюшмаси қўмитаси раиси Аҳмаджон Узоқов саволларга жавоб бердилар.

Print Friendly, PDF & Email