“Ўзавтосаноат” АЖ, “Sinotruk International Investment Limited” ва “MAN Truck & Bus SE” ўртасида мавжуд “JV MAN Auto-Uzbekistan” МЧЖ ҚК базасида “UZ TRUCK AND BUS MOTORS” МЧЖ ҚК ташкил этиш тўғрисида келишув имзоланди. Бунинг натижаси ўлароқ, “Sinotruk” компанияси “JV MAN Auto-Uzbekistan” МЧЖ ҚК муассислари таркибига кирди ва корхона устав фондига 12,1 млн доллар ҳажмида бевосита инвестициялар киритди. “Sinotruk” каби шерикни танлаш ушбу техниканинг Ўзбекистон ва Марказий Осиё бозорида машҳурлиги, маҳсулотнинг ҳаммабоплиги, сифати ва кенг ассортименти, шунингдек 2009 йилдан буён “Sinotruk” компаниясининг 25% плюс 1 акцияси Германиянинг “MAN Truck & Bus SE” (“JV MAN Auto-Uzbekistan” МЧЖ ҚК муассисларидан бири) концернига тегишли эканлиги бўлди.
Ушбу қарор бозорни арзонроқ, шу билан бирга сифатли бўлган, рақобатбардош ва харидорлар учун ҳамёнбоп юк автомобиллари билан таъминлаш, республика ичида турли брендлар ўртасида рақобатни ошириш, шунингдек юк кўтариш қобилияти 5 тоннадан 70 тоннагача бўлган, жумладан самосваллар ишлаб чиқаришни ўзлаштириш мақсадида қабул қилинди.
“Sinotruk” турли брендлар остида кичик, ўрта ва катта юк кўтариш қобилиятига эга тижорат техникаларини, шунингдек махсус мақсадлардаги юк атвомобилларини ишлаб чиқаради. Компания Хитойда оғир юк автомобиллари ишлаб чиқариш ва экспорт қилиш бўйича биринчи зринда туради, 2019 йилда улар 350 минг дона чиқарилган. “Sinotruk” товар айлануви ўтган йилда 15,7 млрд АҚШ долларини ташкил қилди, унинг Хитойда 20 заводи ва хорижда 8 та корхонаси мавжуд.
Сообщить об опечатке
Текст, который будет отправлен нашим редакторам: