Шу кунларда Ливан пойтахти Байрут шаҳрида таэквондо бўйича 24-Осиё чемпионати бўлиб ўтмоқда. Ушбу нуфузли мусобақада Ўзбекистон терма жамоаси сафида ҳамшахаримиз комбинатимизга қарашли «Ёшлик» спорт мажмуаси тарбияланувчиси бўлган Чарос Қаюмова ҳам иштирок этмоқда.
Бугунги ўтказилган дастлабки жангларда иштирок этган ўзбекистонлик тўрт нафар таэквондочи медалларга эга чиқди. Биз учун қувончлиси -53 кг вазн тоифасида даянга чиққан ҳамшахаримиз Чарос Қаюмова барча рақибаларини мағлуб этиб, Осиё Чемпиони номига сазовар бўлди!
Биз Чарос Қаюмовани унинг мураббийларини ва яқинларини эришилган юксак ғалаба билан табриклаб, келгусида бунданда юқори натижаларни қўлга киритишини тилаб қоламиз.
«Ўзметкомбинат» АЖ касаба уюшма қўмитаси
Сообщить об опечатке
Текст, который будет отправлен нашим редакторам: