2020 йил 11 ноябрь куни бўлиб ўтган Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясиннг VIII-қурултойида Федерация раиси, хурматли Қудратилла Мирсагатович Рафиков ўз нутқида, Ўзбекистон мустақиллигинг 30- йиллик санасига, ҳар бир тармоқ 30 тадан янги иш жойи яратиш ташаббуси билан чиқган эди. Ташаббус барча тармоқ кенгашлари томонидан бир овоздан маъқулланган эди.
Ўзбекистон металлургия ва машинасозлик саноати тармоқлари ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши ушбу ташаббусни маъқуллаб, уни амалга ошириш учун қатор ишларни амалга оширди. Бунинг натижасида, Андижон вилояти, Асака шаҳрида 30 та иш жойига эга “Auto motors kasaba tekstil” MCHJ тикувчилик корхонаси ташкил қилинди. Корхонада 31 турдаги шахсий ҳимоя воситаларини ишлаб чиқариш кўзда тутилган.
Ушбу корхонада ишлаш учун, якин жойлашган махалларда ишга жойлашиш учун эълон берилди ва натижада бугунги кунда 16 нафар аёл расмий равишда ишга қабул қилинди, бу аёллардан 6 нафари туман “Аёллар дафтари”да рўйҳатда туради, қолгани қисми кам таъминланган оилалардан. Яна 15 нафар бўш иш жойларида ишлашни хохлаган, лекин хунари йўқ аёлларни туман ўкув марказида ҳунарга ўргатиш режалаштирилган. Келажакда корхона ишчилари сонини 60 нафарга етказиш кўзда тутилган.
14 июль куни ушбу корхонанинг тантанали очилиш маросими булиб ўтди. Маросимда, туман хокимияти, махалла, “Ўзметмашсаноат” касаба уюшмаси Республика Кенгаши раиси А.Хакулов, Андижон вилоят касаба уюшма Бирлашмаси раиси Қ.Парпиев ҳамда махаллий ОАВ вакиллари қатнашишди.
Сообщить об опечатке
Текст, который будет отправлен нашим редакторам: