“Автоойна” МЧЖ касаба уюшмаси қўмитасининг 2021 йилдаги иш режасига кўра корхона ишчи-хизматчилари ўртасида Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 30 йиллигига бағишланган “Спорт-саломатлик гарови” деб номланган спорт мусобақалари ўтказилди.
Спорт спартакиадаси 5 турдан иборат бўлиб, стол тенниси (эркак ва аёллар учун), 100 метрга югуриш (эркак ва аёллар учун), шахмат (эркак ва аёллар учун), шашка ўйинлари (эркак ва аёллар учун), дартс (аёллар учун) спорт турлари бўйича 75дан зиёд ходимлар беллашдилар.
Спорт мусобақаси “Ахмад Ал-Фарғоний” дам олиш уйида ўтказилди. Тадбир очилиши маросими карнай сурнай садолари остида бошланди. Тадбир очилишида «Ўзметмашсаноат» касаба уюшмалари Республика Кенгаши раиси, Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган саноат ходими Хақулов Ахмаджон Махмудович, корхона бош директори ўринбосари Каримжанов Набибулло Хатамовичлар қатнашиб, хамма иштирокчиларга омад тилаб қолишди.
Спартакиада кўтаринки руҳда ўтказилиб, ғолиблар аниқланди. Ғолибларни тақдирлаш маросими 30 август куни корхонада ўтказиладиган Мустақиллик байрамига бағишланган тадбирда амалга оширилиши белгиланди.
Сообщить об опечатке
Текст, который будет отправлен нашим редакторам: