Ўзметкомбинат касаба уюшмаси қўмитаси раиси Ахмаджон Узоқов комбинатимизда 40 йил давомида самарали меҳнат қилиб комбинат ривожига ўзининг муносиб хиссасини қўшган бугунги кунда нафақада бўлган таббарук ёшдаги металлургларимиздан бири Убайдулла хожи Атамуллаев хонадонига ташриф буюриб уларнинг холидан хабар олиб мустақиллик байрами билан муборакбод этиб, самимий тилакларини билдирди.
❇️Қўмита раиси таббарук ёшдаги Убайдулла хожи Атамуллаев билан самимий сухбатлашди. Сухбат давомида Хожи ота комбинатдаги иш фаолиятларидан ўз хотираларини сўзлаб берди. Ташриф якунида Ахмаджон Узоқов бир неча турдаги озиқ-овқат жамламасини топширди. Бундай ғамхўрлик ва эътибордан хурсанд бўлган нуроний отахонимиз касаба уюшмаси қўмитасига ўз ташаккурларни билдирдилар.
“Ўзметкомбинат” АЖ касаба уюшма қўмитаси
Сообщить об опечатке
Текст, который будет отправлен нашим редакторам: